7-октябрь куни Бутунжаҳон пахта куни нишонланади

Ўзбекистоннинг “оқ олтини” ҳисобланган пахта ҳар бир ўзбек учун алоҳида аҳамият касб этади. Шу муносабат билан, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси маҳаллий журналистлар учун пахта далаларига ва пахтадан тайёр маҳсулотгача бўлган жараён билан яқиндан танишиш учун кластерга пресс-тур ташкил қилди. Журналистлар далаларда оддий пахта теримчилари, комбайн операторлари ҳаёти ва меҳнати билан танишар экан, суҳбатлашиш жараёнида уларнинг амалдаги фаолияти…

11 июнь – Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати ходимлари куни!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453-Қарорида июнь ойининг 2-якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати ходимлари куни” деб белгиланган. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси жамоаси тармоқ корхоналарида хизмат қилаётган ярим миллионга яқин фидокор тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати ходимларини касб байрами билан табриклайди! Азиз тўқимачилик, тикув-трикотаж саноати фидоийлари, Сизларга улкан зафарлар, мустаҳкам саломатлик ва фаровонлик тилаймиз! Янги…

Сумалак тайёрлаб юртимизда ҳеч ким касал бўлмаслигини ният қилдик

“Наврўз“ байрами муносабати билан ва ходимларни руҳиятини кўтариш ва байрамона кайфиятни тақдим этиш мақсадида “Ўзтўқимачиликсаноат“ уюшмасида Сумалак тайёрланди ва Уюшма ходимларига тарқатилди. Ходимларда карантин туфайли сумалакни бир мартагина кўришга имкон бўлди. Асрлар давомида тайёрланиб келинаётган сумалак қишнинг совуқ кунларидан эсон-омон чиқиб олинганини нишонлаш ва витаминларга бой бўлганлиги сабаб доим “Наврўз“ айёмининг шоҳона ширинлиги сифатида қадрланган.…

Хоразм вилоятидаги корхоналар раҳбарлари ва масъул шахслар билан ўқув семинар ўтказилди

“Ўзтўқимачиликсаноат“ уюшмасининг Хоразм вилоятидаги корхоналари раҳбарлари ва масъул шахслар билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ҳамда амалдаги қонунчиликка киритилган, ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун — моҳияти, амалиётда қўллаш масалаларида ўқув семинар ва савол жавоб ўтказилди.

Покистон Ислом Республикаси Президенти рафиқаси иштирокида модалар намойиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28 февраль куни Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси ҳамда Покистон халқаро “IQRA” университети ҳамкорлигида  «Fashion Show”  либослар намойиши бўлиб ўтди.