Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг тикув буюмларини конструкциялаш ва технологияси кафедраси мудири Муниса Мансурова «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг тикув буюмларини конструкциялаш ва технологияси кафедраси мудири Муниса Мансурова «Шуҳрат» медали билан мукофотланди. Уюшма номидан табриклаймиз!

Тарихий ҳужжат имзоланди: Пахта бўйича мажбурий давлат харидлари бекор қилинди

Қарорга кўра, давлат томонидан пахта хом ашёси ишлаб чиқариш ва сотиш режасини белгилаш амалиёти ҳамда пахта хом ашёсининг харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5853-сон Фармони ижросини таъминлаш, давлат буюртмаси ҳажмларини босқичма-босқич камайтириш, шу жумладан, пахта хом…

«Кластер»: У Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ўнглай оладими? – «Ўзтўқимачиликсаноат» раҳбари билан суҳбат

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида янги йўналиш – кластер тизимига ўтиш бошланган. Бу тизимга соҳа одамларининг муносабати турлича. Уни ёқлаётганлар қаторида танқид қилаётганлар ҳам бор. Фермерларнинг ери кластерга бирлаштирилиши важи билан тортиб олинаётгани борасидаги танқидий чиқишлар ҳам тез-тез кузатилиб турибди. Хўш, ўзбек тилида янги атама сифатида қўлланилаётган «кластер» ўзи нима? Бу тизим Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига нима беради?…

Хоразм вилоятидаги корхоналар раҳбарлари ва масъул шахслар билан ўқув семинар ўтказилди

“Ўзтўқимачиликсаноат“ уюшмасининг Хоразм вилоятидаги корхоналари раҳбарлари ва масъул шахслар билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ҳамда амалдаги қонунчиликка киритилган, ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун — моҳияти, амалиётда қўллаш масалаларида ўқув семинар ва савол жавоб ўтказилди.