Уюшма ҳақида

Ўзбекистон Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 14-декабрдаги ПФ-5285-сон қарори билан ташкил этилган.

Тармоқнинг еттита йирик корхонаси кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур уюшма Низомга кўра, нодавлат нотижорат ташкилоти бўлиб, унинг аъзолари 2 мингга яқин корхона, шундан 1522 таси тикув-трикотаж, 448 таси тўқимачилик корхоналари ва 6 таси машинасозлик корхоналари ҳисобланади.

Уюшманинг ўзи ўзбек тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари ва ташқи инвесторлар, компаниялар ва импортёрлар ўртасида боғловчи бўлиб, тўқимачилик ва тикувчилик саноати соҳасида бошқа давлатлар билан алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашмоқда.

Ташкилот фаолияти доирасига корхоналар вакиллари учун алоқаларни ўрнатиш ва уларни ривожлантириш мақсадида мамлакатда тўқимачилик соҳасининг юксалиши ва уни дунё бозорида танилишини таъминлайдиган хорижий компаниялар, жаҳон брендлари ва ритейлерлар, экспертлар, мутахассислар ва маърузачилар иштирокида йиғилишлар, форумлар, конферентсиялар, семинарлар, давра суҳбатлари, тренинглар, кўргазмалар ташкил этиш ва ўтказиш киради.

Уюшма томонидан йилига икки марта анъанавий “Тўқимачилик ҳафталиги” ўтказилиб, у турли мамлакатларнинг соҳа мутахассислари ва ишлаб чиқарувчиларини бир платформада бирлаштириб, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати ютуқларини намойиш этади.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси миллий тўқимачилик корхоналари ва кластерларига кўмаклашишга қаратилган турли лойиҳаларни амалга ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширмоқда. Лойиҳалар Халқаро тўқимачилик федерацияси – ITMF, Халқаро молия корпорацияси – IFC, Жаҳон банки, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти – GIZ, Amfori сертификатлаштириш ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси – БМТ ЕИК, Ҳиндистоннинg CITI, Кореянинг KOFOTI, Россиянинг Саноат ва савдо вазирлиги ва бошқалар каби халқаро ва хорижий ташкилотлар билан бирга амалга оширилмоқда. 

Дуал таълим, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, миллий брендларни тарғиб қилиш,  таъминот занжирларида барқарорлик ва шаффофликни ошириш, самарадорликни такомиллаштириш ва бошқалар соҳасидаги лойиҳалар миллий корхоналарга юқори даражага эришиш ва глобал брендлар ва ретейлерлар билан ҳамкорлик қилиш имконини беради.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тарихи эса 1991 йилда бошланган ва хозирги кўринишигача бир қатор босқичлардан ўтган. 

Ўзбекистон тўқимачилик саноати раҳбарлари.

Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноатининг биринчи йирик корхоналари: “Юлдуз” ОАЖ.