Битирувчиларининг муносиб иш топишларини қўллаб қувватлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Бугун Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди ва ярмарканинг асосий мақсади 2024 йилги битирувчиларни ишга тақсимлаш, уларнинг муносиб иш танлаш жараёнларининг сифат ва самарадорлигини оширишга қаратилди. Ярмаркада “Ўзтўқимачиликсаноат”, “Ўзчармсаноат” ва “Ўзбекипаксаноат” уюшмаларига аъзо корхоналар, республикадаги Матбаа компаниялари ҳамда Яккасарой туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими вакилларидан иборат бўлган…

Экологик стандарт: Соҳа корхоналари сони кўпайди

Ўтган ҳафта Германиянинг Hohenstein тадқиқот институти Zelal Tekstil корхонасига истеъмолчиларга қулай тўқимачилик маҳсулотларини яратишда қилган саъй-ҳаракатларини тасдиқловчи юқори қийматли Oeko-Tex сертификатини топширди. 100 дан ортиқ мезонлар асосида ўтказилган ушбу сертификат ишлаб чиқариш жараёнида тақиқланган ва потенциал хавфли моддалар мавжудлигини текширишни ўз ичига олган кенг қамровли тадқиқот бўлиб, нафақат сифат белгиси, балки инсон саломатлигига зарарли моддалар…

Ҳуқуматлараро комиссиясида венгриялик ҳамкорлар билан самарали учрашувлар бўлиб ўтди

Бугун, 7 май куни Тошкентда “Венгрия бизнес делегацияси” Ҳуқуматлараро комиссияси доирасида “Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми” бўлиб ўтди. Тадбирда Baxt Textile, Nil Granit йирик пахта ва тўқимачилик кластерлари, Yuksak Service Tekstil тайёр маҳсулотлар компанияси иштирок этдилар. Ундан ташқари, иштирокчилар Венгрия енгил саноат уюшмаси, Fivosz – Ёш тадбиркорлар миллий уюшмаси ва “Art Work Design” компанияси вакиллари билан В2В учрашувларини…

UNECE билан самарали учрашув: Тўқимачилик саноатида барқарор ривожланиш сари қадамлар

Тошкент инвестициявий форуми доирасида “Ўзтўқимачиликсаноат” Уюшмаси раҳбарияти UNECE масъул котиби Татьяна Молчан билан ишчи учрашув ўтказди. Муҳокамалар давомида корхоналарнинг Европа брендлари билан ишлаш, тўқимачилик чиқиндиларини қайта ишлаш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш соҳасидаги ваколатларини оширишга қаратилган ҳамкорликнинг асосий йўналишлари аниқланди. Шунингдек, улар Sustainability Pledge by UNECE инновацион платформаси ёрдамида тўқимачилик саноатини чет элда тарғиб қилиш…

Республикадаги энг йирик ва энг жадал ривожланаётган саноатда ишлашни хоҳлайсизми?

Сиз фаол, мақсадли, очиқ инсонмисиз? «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бўш иш ўринларига мутахассисларни таклиф этади:   ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш бўйича; саноат корхоналари билан бевосита ишлаш; халқаро стандартлар ва инновацияларни жорий этиш бўйича; молиявий-иқтисодий таҳлили бўйича; инвестицияларни жалб қилиш; маркетинг, экспортни кенгайтириш ва логистика корхоналарига ёрдам кўрсатиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мониторинги бўйича Aриза берувчиларга қўйиладиган талаблар:…

Ҳиндистонга ташриф давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон тўқимачилик саноати вакиллари ҳозирда Ҳиндистоннинг буёқхона корхоналарида ўрнатилган сув тозалаш ва қайта ишлаш иншоотларида ўз тажрибаларини ортиришмоқда. Соҳа вакиллари ташрифлари давомида Ҳиндистоннинг Тирипур шаҳрида жойлашган Indian Stitchers Pvt Lt, Tiripur Dyers Association, WTT technologies компаниялари технологиялари билан яқиндан танишишди. Учала учрашувда ҳам корхона раҳбариятлари ва вакиллари билан музокаралар олиб борилди, у…

Брендинг санъати: Сорбоннанинг жаҳон мутахассисларидан ўқув дарслари

Саноатнинг ишбилармон аёллари диққатига! “Креатив индустрияларда брендни бошқариш. Технологиялар, драйверлар, инновациялар” эксперт дастурига қабул бошланди. Дастур Париждаги IEERP – PR Европа институти кўмагида таниқли француз мутахассислари томонидан амалга оширилади. Дастур тингловчилари – Мода саноати ва тўқимачилик соҳасидаги мутахассислар, шахсий брендлари асосчилари, дизайнерлар, consept-store ва ихтисослаштирилган парда ва интерьер дўконлари раҳбарлари, ихтисослаштирилган университетларнинг ўқитувчилари қуйидаги қимматли…

Таълим тизимини янада такомиллаштиришда Германия тажрибаси

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти – GIZ Ўзбекистонда ҳар соҳада фаол ишлар олиб бормоқда. Тўқимачилик соҳаси билан чамбарчас боғлиқ таълим йўналишидаги “Ўзбекистон касб-ҳунар таълими тизимидаги ислоҳотлар ва модернизация жараёнларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси шулар қаторидан. Унинг доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ходимлари, Тошкент ва Наманган тўқимачилик ва енгил саноат институтлари ўқитувчилари ҳамда экспертларидан иборат…

Ўзбек корхоналари Ҳиндистон ҳамкасабалари билан тажриба алишишмоқда

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси бошчилигида 10дан ортиқ корхоналар делегацияси GIZ кўмагида Ҳиндистонга ташрифни амалга оширмоқда. Ташриф мақсади – буёқхона корхоналарида ўрнатилган сув тозалаш ва қайта ишлаш иншоотларни ва ундаги жараёнларни кузатиш ва татбиқ қилиш. Ташриф 56 та давлатда сувни рециркуляция қилиш технологияларига эга ва ZLD (Zero Liquid Discharge) технологиясини жорий қилиш бўйича етакчи корхона SSP PvT Limited…

Йирик инвестиция лойиҳасининг иккинчи босқичи муҳокамаси бўлиб ўтди

2024 йил январь ойида Шэнчжэнь шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтган инвестиция форуми давомида имзоланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида XINJIANG LIHUA GROUP Co, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Натижада 300 млн долларлик Ўзбекистонда пахта етиштириш бўйича илмий-технологик парк ва пахта чигитини қайта ишлаш учун юқори сифатли ишлаб чиқариш линияларини яратиш…