2024 йил январь ойида Шэнчжэнь шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтган инвестиция форуми давомида имзоланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида XINJIANG LIHUA GROUP Co, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
Натижада 300 млн долларлик Ўзбекистонда пахта етиштириш бўйича илмий-технологик парк ва пахта чигитини қайта ишлаш учун юқори сифатли ишлаб чиқариш линияларини яратиш лойиҳаси амалга оширилиши бошланди.
12 апрель куни “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида Хитойнинг “Zhongtai Group” компанияси билан учрашувда лойиҳанинг кейинги босқичи амалга оширилиши муҳокама қилинди. Унинг доирасида Ўзбекистонда ипдан тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқариш қувватларини яратиш режалаштирилган.
“Zhongtai Group” компанияси поливинилхлорид (қисқартирилган “PVC”), каустик сода, вискоза ва пахта тола ишлаб чиқариш бўйича Хитойнинг энг йирик корхонаси бўлиб, умумий активлари тахминан 145 миллиард юань (20 млрд доллар)ни ва ходимлар штати тахминан 45000 кишини ташкил этади.
Ҳозирда компания вакиллари лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган майдонларни кўриб чиқмоқда.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши м




