“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси бошчилигида 10дан ортиқ корхоналар делегацияси GIZ кўмагида Ҳиндистонга ташрифни амалга оширмоқда.
Ташриф мақсади – буёқхона корхоналарида ўрнатилган сув тозалаш ва қайта ишлаш иншоотларни ва ундаги жараёнларни кузатиш ва татбиқ қилиш.
Ташриф 56 та давлатда сувни рециркуляция қилиш технологияларига эга ва ZLD (Zero Liquid Discharge) технологиясини жорий қилиш бўйича етакчи корхона SSP PvT Limited корхонасидан бошланди. Ушбу технология делегация иштирокчиларида жуда катта қизиқиш уйғотди ва ўзбек корхоналари ишлаб чиқариш хажмларига мос тижорат шартномалари тақдим қилиниши белгиланди.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин




