Жорий йилнинг 28 февраль куни Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси ҳамда Покистон халқаро “IQRA” университети ҳамкорлигида «Fashion Show” либослар намойиши бўлиб ўтди.
Ушбу либослар намойишида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг «Sharq liboslari dizayn markazi» вакиллари ўз коллекциялари билан иштирок этди.
«Sharq liboslari dizayn markazi» томонидан яратилган либослар мутахассислар ва тадбир иштирокчилари томонидан катта олқишларга сазовор бўлди ва Покистонннинг барча оммавий ахборот воситалари орқали бир неча бор намойиш этилди.
Тадбирда Покистон Ислом Республикаси Президенти рафиқаси, мамлакатнинг биринчи рақамли хоними Samina Alvi иштирок этиб, «Sharq liboslari dizayn markazi» томонидан яратилган либослар туркумини юқори баҳолади.



