Ўзбекистоннинг “оқ олтини” ҳисобланган пахта ҳар бир ўзбек учун алоҳида аҳамият касб этади.
Шу муносабат билан, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси маҳаллий журналистлар учун пахта далаларига ва пахтадан тайёр маҳсулотгача бўлган жараён билан яқиндан танишиш учун кластерга пресс-тур ташкил қилди.
Журналистлар далаларда оддий пахта теримчилари, комбайн операторлари ҳаёти ва меҳнати билан танишар экан, суҳбатлашиш жараёнида уларнинг амалдаги фаолияти ҳақида фикр-мулоҳазалари, унга нисбатан муносабатларини ҳам билишди.
Шу билан бирга, корхона раҳбарлари билан интервью ташкил этилди. Зомин тоғлари ён бағридаги Зарбдор туманида жойлашган “Pаxtakor Tex” кластер тармоғи директори Улуғбек Жавхаров шундай деди:
“2020 йилда иш бошлаган кластер, ҳозирги кунда пахта етиштиришда ва парваришлашда янги технологиялардан фойдаланиб ва томчилатиб суғориш тизимларини ўрнатиб, ҳосилдорликни гектардан 40 центнергача оширишга муваффақ бўлди. Фермерлар билан бозор иқтисодиёти асосидаги муносабатлар ўрнатилди. Пахта етиштиришга иштиёқи ошиб бормоқда”.
Пахта етиштириш билан шуғулланаётган барчага – фермерлардан тортиб тўқимачилик ишлаб чиқарувчиларигача миннатдорчилик билдирамиз. Сиз бизнинг ҳаётимизни янада қулай ва чиройли қиласиз.
Ишингизда муваффақиятлар ва фаровонлик тилаймиз! Пахта Куни билан!
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин




