Iroq Respublikasi delegatsiyasi “Sam Rafoat Tekstil” korxonasiga tashrif buyurdi

Iroq Respublikasi delegatsiyasi “Sam Rafoat Tekstil” korxonasiga tashrif buyurib, ishlab chiqarish jarayoni va korxonada tashkil etilgan mahalliy mahsulotlar ko’rgazmasi bilan yaqindan tanishdi. Tashrif doirasida, 25 dan ortiq mahalliy korxonalar tomonidan ishlab chiqarilgan eksportbop mahsulotlar ko‘rgazmasi delegatsiya a’zolarida katta qiziqish uyg‘otdi. Tadbir davomida Iroq Respublikasidan tashrif buyurgan 70 dan ortiq tadbirkor va mehmonlar mahalliy to‘qimachilik hamda…

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Қарорлари, Фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Ҳукумат томонидан берилаётган барча топшириқлар ижросини таъминлашда “Ijro.gov.uz” электрон тизими орқали назорат ўрнатилган бўлиб, тимизда белгиланган вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлашда Уюшма томонидан барча зарурий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жорий йилнинг 25 июл санасида қабул қилинган “Давлат органлари ва ташкилотларда ижро…

Давлат ва хўжалик бошқарув органлари фаолияти самарадорлиги, аввало, қабул қилинаётган қарор ва топшириқларнинг ўз вақтида, сифатли ва масъулият билан бажарилишига боғлиқ. Шу маънода, ижро интизоми – давлат бошқаруви тизимининг юраги ҳисобланади. Ҳар қандай сиёсий, иқтисодий ёки ижтимоий ислоҳотлар амалда қай даражада ҳаётга татбиқ этилиши — айнан ижро интизомига бевосита боғлиқ. Маъсул ходимнинг шахсий интизоми, топшириқларга…

UzTextileExpo Spring – экспортчилар ва импортчилар учун учрашув жойи

2024 йил 28 майдан 30 майгача бўлган даврда Ўзэкспомарказда 8-халқаро “Тўқимачилик ва мода саноати – UzTextileExpo Spring 2024” кўргазмаси ўз экспозициясини очади. Республика Раҳбариятининг эътибори ва қўллаб-қувватлаши туфайли Ўзбекистон тўқимачилик саноати сўнгги йилларда ўз тараққиётида кескин ўзгаришни амалга оширди, маҳаллий тўқимачилик халқаро бозорларда муҳим ўрин тутмоқда. Ишлаб чиқариш ва экспортнинг умумий ҳажми йил сайин ортиб…

Покистон билан хамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Айни кунларда 10 дан ортиқ тўқимачилик корхоналаридан ташкил топган “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси делегацияси 2023 йил 6 август куни Покистон тўқимачилик фабрикалари уюшмаси (APTMA) ҳамда Уюшма ўртасида икки давлат ўртасида тўқимачилик соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича имзоланган Меморандум мувофиқ Покистон давлатида бизнес ташриф билан бўлиб турибди. Бизнес ташрифдан асосий мақсад Покистоннинг тўқимачилик ривожланган бир қатор шаҳарларига…

Соҳа ривожида таълимга эътибор

Бугун Уюшма биносида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамкорлигида Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Бизнес бошқарув” факультети Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши 4 курс талабаларининг Битирув малака ишларини ҳимояси бошланди. Уюшма раиси маслаҳатчиси Мухаммедова Дилбар Махмудовна Тошкент давлат иқтисодиёт университети бакалавриат йўналиши битирувчиларини Давлат аттестация синовларини ўтказиш учун тузилган хайъатга раис этиб тайинланди. БМИ давомида 10 дан…

Ўзбекистон Иш берувчилар Конфедерациясининг “Бизнесда гендер мувозанатининг роли. Гендер муносабатга йўналтирилган иш берувчи” мавзусида III Халқаро анжумани бўлиб ўтмоқда.

Айни дамда Ўзбекистон Иш берувчилар Конфедерациясининг “Бизнесда гендер мувозанатининг роли. Гендер муносабатга йўналтирилган иш берувчи” мавзусида III Халқаро анжумани бўлиб ўтмоқда. Анжуман Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистондаги фаол кўмаги ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Мазкур конференциядан кўзланган асосий мақсад нафақат ишбилармонлик муҳитида гендер сиёсатининг бугунги ҳолатини муҳокама қилиш, балки гендер тенглигини ҳисобга олган ҳолда меҳнат…

Ўзбекистон илк бор Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари федерацияси ва Халқаро тайер кийим федерацияларининг Халқаро конференцияларига мезбонлик қилади.

Тармоқ корхоналари вакиллари диққатига! Халқаро бренд ва сорс компаниялар раҳбарлари билан юзма-юз мулоқот қилиш ва ўз маҳсулотингизни тақдим қилиш учун ажойиб имконият! Ўзбекистон илк бор Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари федерацияси ва Халқаро тайёр кийим федерацияларининг Халқаро конференцияларига мезбонлик қилади. Тадбир 2024 йилнинг 8-10 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбирларда 700 дан ортиқ турли халқаро…

Дуал таълим – таълим йўлидаги сифатли ислоҳот

Дуал таълим нима? У стандарт ўқитиш тамойилларидан қандай фарқ қилади? Ушбу таълим жараёнининг қандай ижобий томонлари бор ва нега кўпчилик мамлакатлар учун бу таълим намунали ҳисобланади? Уни Осиё мамлакатларида, хусусан, Ўзбекистонда қўллашдан қандай натижалар кутиш мумкин? Шундай ва бошқа кўплаб саволлар, биринчи навбатда, бугунги кунда мамлакатимизда жорий этилаётган касб-ҳунар таълими тизимидаги янги ўқитиш стандартлари ҳақида…

МДҲ давлатлари ва BRICS мамлакатлари тўқимачилик компаниялари билан ҳамкорлик

Интерткань-2024 кўргазмаси доирасида Уюшма вакили “МДҲ давлатлари ва BRICS мамлакатлари тўқимачилик компаниялари билан ҳамкорлик” сессиясида ўз тақдимоти билан иштирок этди. Тақдимотда маҳаллий тўқимачилик соҳасида сўнги пайтларда эришиб келаётган ютиқлар, саноатидаги ижобий ўзгаришлар ҳамда Ўзбекистон ип-калавадан тортиб то тайёр маҳсулотгача бўлган барча занжирни намойиш этувчи самарали таъминот маркази эканлиги айтиб ўтилди. «Союзлегпром» томонидан ташкил этилган сессияда…