МДҲ давлатлари ва BRICS мамлакатлари тўқимачилик компаниялари билан ҳамкорлик
Интерткань-2024 кўргазмаси доирасида Уюшма вакили “МДҲ давлатлари ва BRICS мамлакатлари тўқимачилик компаниялари билан ҳамкорлик” сессиясида ўз тақдимоти билан иштирок этди. Тақдимотда маҳаллий тўқимачилик соҳасида сўнги пайтларда эришиб келаётган ютиқлар, саноатидаги ижобий ўзгаришлар ҳамда Ўзбекистон ип-калавадан тортиб то тайёр маҳсулотгача бўлган барча занжирни намойиш этувчи самарали таъминот маркази эканлиги айтиб ўтилди. «Союзлегпром» томонидан ташкил этилган сессияда…
