“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Қарорлари, Фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Ҳукумат томонидан берилаётган барча топшириқлар ижросини таъминлашда “Ijro.gov.uz” электрон тизими орқали назорат ўрнатилган бўлиб, тимизда белгиланган вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлашда Уюшма томонидан барча зарурий ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жорий йилнинг 25 июл санасида қабул қилинган “Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-117-сонли Фармони ижро интизоми самарадорлиги ва натижадорлигини амалга оширишда муҳим қадам бўлди.
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан 2024 йил якунлари билан жами 177 та Президент топшириқлари ижроси таъминланган бўлса, 2025 йилнинг якунига қадар 189 та топшириқнинг ижроси таъминланиши зарур.
2025 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 101 та топшириқ ижроси таъминланди.
Топшириқлар ижросини таъминлашда энг аввало, уларнинг натижадорлигига эътибор қаратиш алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Бунда ижрога барвақт киришмаслик, тасдиқланган назорат режалари, йўл хариталаридаги муддатлар билан тизимли равишда ишларни ташкил қилмаслик, фақатгина ижро муддати яқин бўлган топшириқлар билан ишлаш каби салбий иллатларни кескин ва манзилли бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Шу билан бирга, Уюшма раҳбарияти самарадорлик (KPI) кўрсаткичлари ҳар хафта Марказий Аппаратда ҳамда ҳар ўн кунда тармоқ корхоналари кесимида мунтазам таҳлил қилиб борилмоқда.
8 ойлик белгиланган 17 кўрсаткичдан 12 таси 95% ва ундан юқори даражада таъминланди.
3 та кўрсаткич 9 ойлик натижалар бўйича 75–80%га бажарилган бўлиб, январь–октябрь якунига қадар тўлиқ таъминланиши кутилмоқда.
2 та кўрсаткич экспорт натижаларига оид бўлиб, ҳозирда 80%га бажарилмоқда.
Экспорт маҳсулот кесимида ҳажм жиҳатдан бажарилишига қарамасдан, нархлар тушиши натижасида қиймат жиҳатидан белгиланган кўрсаткичга эришилмаябди. Шу билан бирга, июль-август ойида пахта хом ашёси таъминотида узилиш, маҳаллий хом ашё жаҳон бозорига нисбатан қимматлиги – экспортда маҳсулотларни рақоботбардошлиги пасайиш кузатилди.
Экспортдаги қолоқликни бартараф этиш ва Давлат раҳбарининг 13-августдаги йиғилишида берилган топшириқларни бажариш мақсадида ҳар бир ҳудудга масъул ходимлар хизмат сафарига юборилди. Шунингдек, ҳар бир экспортчи корхона бўйича манзилли чора-тадбирлар белгиланди. Хусусан, буюртмаларни кооперация асосида бошқа корхоналарга йўналтириш орқали экспорт ҳажмларини ошириш, корхоналарнинг халқаро кўргазмаларда иштирокини кенгайтириш, B2B музокараларни ташкил этиш ва экспортни рағбатлантириш чоралари кўрилмоқда.
Январь–октябрь якунида Уюшма самарадорлиги 90%дан юқори даражада бўлиши кутилмоқда (ярим йилликда — 96,4% ва 46-ўрин). Раис ва унинг бир ўринбосарида кўрсаткичлар 80% атрофида таъминланса, қолган икки ўринбосар кўрсаткичлари тўлиқ 100%га таъминланиши режалаштирилган.
Қосим Қорақулов
Ижро назорати бўлими бошлиғи




