Ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари Хитой компанияларида катта қизиқиш уйғотди
Республика Раҳбарининг расмий ташрифи доирасида Хитойда “Made in Uzbekistan” бренди остида кенг кўламли минтақалараро кўргазмасида ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини намойиш этдилар. Кўргазмада асосий эътибор маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган, юқори сифатли ип калавадан тортиб тайёр маҳсулотгача бўлган тўқимачилик маҳсулотларига қаратилди. Тақдим этилган намуналар эътибордан четда қолмади – хитойлик тадбиркорлар ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари сифатини юқори баҳоладилар.…


