Тўқимачилик саноати Хитой ва Ўзбекистонда драйвер соҳалари ҳисобланади ва икки давлат ўртасида кенг ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.
Бунда, 2022 йил натижаларига кўра, 248,7 миллион долларлик ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари ХХРга экспорт қилинди.
Ўзбекистонда хитойлик компаниялари инвестициялаи иштирокида 26 йирик лойиҳалар амалга оширилган.
«Posco International Textile», «Skorton Tekstil», «Mili Teks Sirdaryo» «Bobur M&F» ва «Nortex Style» корхоналари томонидан 90 млн. долларга тенг экспортнинг 32,2% улушини ташкил этади.
Шунингдек, ХХРда ўзбек корхоналарининг 3 савдо уйи фаолият юритади.
2023 йилда Хитойга 4 та ташриф амалга оширилди ва 167 млн. долларлик инвестициявий лойиҳалар ва 200 млн. долларлик экспорт шартномалари имзоланди.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин




