Урганч шаҳрида яна битта йирик корхона иш бошлайди
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги “Кўҳна диёр текстиль” масъулияти чекланган жамиятига қаршали трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона ишга туширилиш арафасида. Умумий лойиҳа қиймати 37,3 миллиард сўмни ташкил қиладиган корхонага ускуна ва жиҳозлар Хитойдан келтириб, ўрнатилди. Бу ерда маҳаллий хомашё — пахта толасидан юздан ортиқ турдаги трикотаж маҳсулотлари тикилиб, маҳаллий ва хориж бозорларига етказиб берилади. Йиллик…


