Шу кунларда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси Илхом Ҳайдаров бошчилигида делегация Кореянинг Сеул шаҳрида бўлиб тўрибди.
Мақсад глобал тўқимачилик саноати саҳнасида ўзбек тўқимачилик индустрияси Марказий Осиё ҳудудидаги сифатли маҳсулот етказиб берувчи ва fashion маркази сифатида таништириш.
Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг ривожланишида кореялик ҳамкорларнинг роли беқиёс. Бунга кореялик инвесторлар томонидан амалга оширилган инвестиция лойихалари яққол мисол бўла олади.
2021 йилнинг 16 ноябрь куни Жанубий Кореянинг Чонжу шаҳрида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раҳбарияти ташрифи доирасида KITECH компанияси томонидан Корея компаниялари вакиллари иштирокида бизнес-форум ташкиллаштирилди.
Томонлар давомли бўлган пандемиядан кейинги биринчи учрашув муҳимлигини, Корея томони Ўзбекистон билан тўқимачилик соҳасида алоқалар ўрнатиш ва келгусидаги ишларни жаддаллаштиришдан манфаатдор эканини таъкидладилар. Тадбир давомида Корея-Ўзбекистон тўқимачилик технопарки фаолияти ҳамда мамлакатимиз тўқимачилик саноатининг ютуқ ва ривожланиш истиқболларига бағишланган тақдимот ўтказилди.
Бизнес-форумда иштирок этиш учун ташкилотчилар тўқимачилик ускуналари, тикувчилик буюмлари ишлаб чиқарувчилар, АКТ ва сунъий интеллект қўлловчи компанияларини иштирок этишди. Корея томони ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, газламаларни бўяш, тўқимачилик ускуналарини етказиб бериш, Ўзбекистон корхоналарида бренд маҳсулотларин
и ишлаб чиқаришга буюртмалар бериш каби соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишдан катта манфаатдор эканлигини билдирди.
Форум якунида бўялган мато ишлаб чиқаришда автоматлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий қилувчи компания (FOUR-ONE SYSTEM), шунингдек, савдо компанияси (JBM KOREA) билан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни

йўлга қўйиш бўйича B2B музокаралари ўтказилди. Ўзбекистонда, кейинчалик Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилиш, жумладан, GSP+ имтиёзлар тизими ва Корея бозорларига кириш орқали. Томонлар икки томонлама ҳамкорлик бўйича таклифлар алмашдилар, хусусан, кореялик ҳамкорларга тўқимачилик технопарки негизида ҳамкорлик қилиш ва қўшма ишларни ташкил этиш таклиф этилди.
Форум иштирокчилари икки томонлама учрашув ва музокараларни ўрганиш ва ўтказиш мақсадида 2022 йилнинг биринчи ярмида Корея делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга қизиқиш билдиришди.



