Американинг FNL Network канали орқали халкаро рақамли модалар хафталиги (IDFW)нинг куз-қиш 2021/2022 мавсуми старт олди

25 февраль 2021 йил  кунлари Американинг FNL Network канали орқали халкаро рақамли  модалар хафталиги (IDFW)нинг куз-қиш 2021/2022 мавсуми старт олди. Бу рақамли мода хафталиги бутун дунё бўйлаб Roku TV, Amazon Fire TV, Apple TV, Android қурилмалари ва IOS қурилмалари орқали FNL NETWORK платформасида намойиш этилди ва ушбу платформада 6 ой мобайнида трансляция қилинади. Дунёнинг 150…

“Нафосат” фестивали доирасида ёш дизайнерлар ва соҳа мутахассислари иштирокида давра суҳбати ўтказилди

24 февраль куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Нафосат” фестивали доирасида ёш дизайнерлар ва соҳа мутахассислари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кийиниш маданияти тарғиботини ташкил этишга қаратилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси мутахассислари, институт профессор-ўқитувчилари, талабалар, соҳа мутахассислари ва ёш дизайнерлар сўзга чиқди. Тадбир аввалида…

❗️Оммавий ахборот воситалари диққатига!

🔹 «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан жорий йилнинг 🕑 1 март куни соат 14:00 да Ўзбекистон-Корея тўқимачилик технопарки биносида «Халқаро стандартларни жорий қилиш ва маҳсулот экспортини ошириш» мавзусида тадбир ташкил этилмоқда. Тадбирда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Узстандарт» агентлиги раҳбарияти, Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, халқаро сертификация компаниялари вакиллари ва тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари…

Белоруссиянинг «Свiтанак» корхонаси учун бизнес тур

Мамлакатимиз тўқимачилик маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 24 февраль куни «Свiтанак» ОАЖ (Белоруссия) вакиллари Ўзбекистонга корхона директори Юрий Лукашевич бошчилигидаги делегация ишчи ташриф билан Ўзбекистонга келди. Белоруссия компанияси вакиллари ташрифининг асосий мақсади тўқимачилик саноатининг етакчи маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан ип калава маҳсулотларини сотиб олишдир. Шу муносабат билан 26 февраль куни «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси меҳмонларни сўралган маҳсулотлар…