Мамлакатимиз тўқимачилик маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 24 февраль куни «Свiтанак» ОАЖ (Белоруссия) вакиллари Ўзбекистонга корхона директори Юрий Лукашевич бошчилигидаги делегация ишчи ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Белоруссия компанияси вакиллари ташрифининг асосий мақсади тўқимачилик саноатининг етакчи маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан ип калава маҳсулотларини сотиб олишдир. Шу муносабат билан 26 февраль куни «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси меҳмонларни сўралган маҳсулотлар билан батафсил таништириш учун саноат корхоналари бўйлаб бизнес-тур ташкил этиши белгиланди.
«Свитанак» ОАЖ «Беллегпром» концернининг етакчи корхоналаридан бири бўлиб, 40 йилдан ортиқ вақтдан бери трикотаж бозорида муваффақиятли ишламоқда. Компаниянинг маҳсулотлари пахтадан тайёрланган трикотаж буюмлар ва пахтанинг полестер, эластан, вискоза билан аралашмасидан иборат. Маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун компания фақат юқори гигиеник ва мукаммал истеъмол хусусиятларига эга экологик тоза материаллардан фойдаланади. Компания катталар ва болалар учун кийим-кечак ишлаб чиқаради. Корхона маҳсулотлари Россия, шунингдек, бошқа МДҲ мамлакатларида, Германия, Италия, Швейцария ва Болтиқбўйи мамлакатларида юқори сифатли ва мақбул нархлари билан қадрланган.
Уюшмада ўтган Учрашув натижасида томонлар ўзаро манфаатли шартлар бўйича кейинги музокараларни олиб бориш, маълумот алмашиш, шунингдек ип-калава экспорти бўйича маҳаллий корхоналарнинг тижорат таклифларини юбориш тўғрисида келишиб олдилар.




