Германия Технологиялар мактаби каби марказнинг Ўзбекистонда ривожланишини қўллаб-қувватлайди

GUZ Partners лойиҳаси доирасида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси делегациясининг ташрифи чоғида Германия Technologiwerkstatt – Технологиялар мактаби раҳбари Ўзбекистонда ҳам шунга ўхшаш марказни яратишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди. Ҳозирги кунда марказ соҳага оид Startup лойиҳаларни амалга ошириш ва тўқимачилик йўналишидаги янги инновацион технологияларни яратишга қаратилган дастурлар устида фаолият олиб бормоқда. Альбштадт шаҳри – Германиянинг тўқимачилик компанияларининг аксарияти жойлашган Германиянинг тўқимачилик шаҳридир. Учрашув давомида Альбштадт мэри Ўзбекистон делегациясини қутлади ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Альбштадт шаҳри ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни…

Германияда аҳамиятли келишувларга эришилди

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси бошчилигидаги делегация Groz-Beckert Академияси, Hochschule Albstadt-Sigmaringen Университети ва ABA Ausbildungs-und Berufsförderungsstätte Albstadt Мономаркази жойлашган Альбштадт шаҳрида бўлиб турибди. Hochschule Albstadt-Sigmaringen Университети вакиллари билан учрашув чоғида Само университетида (Андижон) технологлар тайёрлаш, унинг таълим тизимини такомиллаштириш ва дуал таълим тизимини жорий этиш тўғрисида Меморандум имзоланди. Шунингдек, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Наманган тўқимачилик институти…