Гулчеҳра Шойкулова: Бухорода ягона сунъий толалардан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчиман. Тўқимачилик саноатида янгича фикрлайдиган ва инновацияларни амалиётда кенг қўллай оладиган ёш кадрлар ва менежерларга эҳтиёж кундан-кунга ортиб бормоқда. Гулчеҳра Шойкулова Япониянинг Оита шаҳридаги Рицумейкан Айса университети 4 – курс талабаси бўлиб, унинг асосий мақсади Ўзбекистонда тўқимачилик бизнесини ривожлантиришдир.