“Бахт текстил” томонидан меҳр-мурувват тадбири
Юртимизда эпидемиологик вазиятни жиловлаш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун давлатимиз Раҳбари бошчилигида барча зарур чоралар кўрилмоқда. Энг аввало, ёрдамга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш — яъни қаровчиси йўқ қариялар, ногиронлар, кам даромадли оилалар, беморлар ҳолидан хабар олиш, уларга ушбу қийин кунлардан эсон-омон чиқиб олишига кўмаклашиш мақсадида турли тадбирлар амалга оширилмоқда. Президентимиз томонидан иқтисодиётни, тадбиркорларни, эндигина…
