Ўзгаришлар кўлами бўйича ушбу мураккаб ва мутлақо мисли кўрилмаган йилнинг натижаларини сарҳисоб қилар эканмиз, энг муҳим ва аҳамиятли нарса ҳақида айтмоқчиман. Бугунги кунда кўплаб мутахассислар яқин келажакда инсоният иқтисодий тузилмада туб ўзгаришларга дуч келишини таъкидламоқда. Мамлакатимизда бу ўзгаришлар технологияларнинг жадал ривожланиши ва унга ҳамроҳ бўлаётган ижтимоий ўзгаришлар таъсирида юз беради. Ишончимиз комилки, бу албатта тўқимачилик саноатига ҳам таъсир қилади.
Тарихий мезонларга кўра, қисқа ривожланиш даврида, хомашё иқтисодиёти гипертрофияланган, пахта хомашёси ишлаб чиқаришда бузғунчи монополияга эга, ибтидоий ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмага эга бўлган республикадан мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини ва кўринишини бутунлай ўзгартирган, тан олинган маконгага етди.
Юқори технологияли ва билим талаб қиладиган тармоқлардан бири бўлган Ўзбекистон тўқимачилик саноати туфайли саноатнинг ўсиши, инвестицион жозибадорлиги ва ишлаб чиқаришнинг экспортга йўналтирилганлиги учун юқори салоҳият пайдо бўлди. Саноат соҳасида амалга оширилган туб ислоҳотлар туфайли тўқимачилик саноати Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг стратегик муҳим ва жадал ривожланаётган тармоқларидан бирига айланди.
Шу нуқтаи назардан, соҳани ривожлантириш учун асосий йўналиши – ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтиришда инвестициялар ва инновацион технологиялар ва ишлаб чиқаришни доимий технологик ва техник жиҳатдан янгилаб боришни ҳамда саноатни чуқур таркибий ўзгаришлар, модернизация ва диверсификация қилиш учун доимий ички захираларни излашни кўзда тутувчи соҳа иқтисодиётининг рақобатбардошлигини янада ошириш ҳисобланади.
Белгиланган вазифаларни амалга ошириш, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, соҳа инвестициявий фаолиятини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар – бу янги ва юқори самарали, энергия тежовчи ускуналарга эга ишлаб чиқаришларни ўрнатиш билан комплекс техник қайта жиҳозлаш орқали амалга оширилди.
Бироқ бугунги кунда Ўзбекистон тўқимачилик саноати олдида тизимли ёндашувга асосланган янги улкан вазифалар турибди – гап соҳанинг илғор илмий, технологик ва ижтимоий йўналтирилган ривожланишини шакллантириш ҳақида бормоқда. Албатта, бу, биринчи навбатда, халқаро ишбилармонлар билан ишончли ҳамкорликка асосланган.
Ана шундай ишлар самарасида Ўзбекистонда нуфузли халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кучли сиёсий иродаси туфайли, Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон банки, ЕТТБ, ХМК ва бошқалар билан конструктив ҳамкорликни изчил ривожлантирган ҳолда, бугунги кунда мамлакатимиз меҳнат соҳасидаги халқаро мажбуриятлар тарафдорлигини бутун дунёга намойиш этди.
Шу муносабат билан мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар бутун жаҳон жамоатчилиги эътиборини ўзбек тўқимачилик саноатининг барқарор ўсиш суръатларига қаратмоқда. Шу боис жорий йилда тўқимачилик саноатининг ҳар йиллик тематик ҳафталиги ўтказилиши соҳа учун муҳим воқеага айланди. “Ўзбек тўқимачилигига дунёда қизиқиш ортиб бормоқда” – бу Тошкент тўқимачилик саммити – 2022 ишидаги муҳим кузатувлардан биридир. Анъанавий тадбирнинг бош сессияда “Глобал тўқимачилик бозорида янги мувозанат ва Fast Fashion тенденциялари” асосий мавзуси бўлди. Экспертларнинг фикрича, “мода саноати китлари” Ўзбекистонга профессионал қизиқиш билан келгани, тўқимачилик маҳсулотлари ушбу бозорда ўз мавқеини жиддий равишда оширганидан далолатдир.
Мамлакатимизда дунёнинг кўплаб давлатлари билан ташқи иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар фаол амалга оширилмоқда. Ижтимоий лойиҳаларнинг халқаро экспертлар билан биргаликда амалга оширилиши Ўзбекистонда халқаро меҳнат стандартлари ва меъёрларига риоя қилиш соҳасида ижобий натижаларга эришиш имконини берди. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида пахтачилик соҳасида ислоҳотлар ўтказилишига ҳамда «Better cotton» (BCI) стандартлари асосида ижтимоий масъулиятли ва экологик барқарор пахта етиштириш тизими жорий этилишини таъминловчи меъёрлар жорий этилмоқда. «Better cotton» дастурининг ишга туширилиши, бу пахта ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини доимий равишда такомиллаштиришда қўллаб-қувватлаб, уларни халқаро бозорларга яқинлаштиради.
Меҳнат стандартларини ошириш ва глобал таъминот занжирларида рақобатбардошликни ошириш мақсадида тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатидаги маҳаллий корхоналарда Халқаро меҳнат ташкилоти ва Халқаро молиявий корпорация томонидан амалга оширилаётган «Better Work» лойиҳаси доирасида келишувларга эришилди. «Better cotton» дастурини амалга ошириш бутун тикув-трикотаж саноатининг рақобатбардошлигини оширишга, таниқли жаҳон брендлари ва йирик савдо тармоқлари вакилларини жалб қилишга ёрдам беради.
Шубҳасиз, халқаро ҳамкорлик масалалари доираси сезиларли даражада кенгайиб, савдо-иқтисодий ҳамкорлик доирасидан чиқиб кетди. Бугунги кунда шериклик фаолияти барча соҳаларда ижтимоий мулоқот ва халқаро меъёрлар устуворлигини мустаҳкамлаш, корхоналар фаолиятини қўллаш, бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш орқали муносиб турмуш даражасини таъминлашга ҳар таарафлама йўналтирилган.
Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг тўлиқ қўллаб-қувватлашига лойиқ эканини намойиш этди ва халқаро ҳамжамият яқин ҳамкорликни давом эттиришга қатъий қарор қилди. Яқин келажакда тўқимачилик саноати республикамиз саноат мажмуасини ривожлантиришда асосий ўринни эгаллайди. Бунинг учун жуда кўп ишлар қилинди ва унда ётган салмоқли салоҳиятни ривожлантириш учун ҳали кўп ишлар қилиниши керак. Олдинга ҳаракат қилиш стратегияси Ўзбекистонни қўшилган қиймат занжирида юқорига кўтариш ва мамлакатни тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотларининг асосий экспортчиси сифатида жойлаштиришдан иборат. Буларнинг барчаси миллионлаб юқори ҳақ тўланадиган иш ўринларини яратиш ва экспортдан катта фойда келтиради. Ва ишончингиз комилки, маҳаллий тўқимачилик саноати кучли иқтисодий ютуқни амалга оширади ва Ўзбекистон навбатдаги “Осиё йўлбарси”га айланади.
Техника фанлари номзоди, катта илмий ходим Д.Мухамедова



