Матбуот анжуманида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси биринчи ўринбосари Вахабов Даврон Абдужалолович ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Матбуот ҳизмати раҳбари, Уюшма раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Кучкарова Шахзода Ёкубжановна иштирок этди.
Ҳар бир чекка худдудга ташриф буюрсангиз айнан тўқимачилик фабрикаларига кўзингиз тушади. Оҳирди 4 йил ичида Ҳукумат томонидан белгилаб берилган ривожланиш стратегияси бугунга келиб ўз самариси берди. Саноат корхоналари тадбиркорликни ривожланитиришда (8 мингга яқин корхона), бандликни таъминлашда (501,0 мингдан зиёд ишчи-хизматчилар), айниқса аёллар ва ёшларни бандилиги (корхоналарда 60% ортиқ ишчилар аёл ва ёшлар), чекка ҳудудларда корхоналар ташкил этишда (ҳар бир тумнада тўқимачилик корхоналари мавжуд), ҳорижий инвестицияларни жалб қилишда (3.2 млрд.долл.), маҳсулот экспортида (3.05 млрд.долл.), қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда (пахта-тўқимачилик кластерилари ва улар орқали сўнгги 30 йилда қишлоқ ҳужалиги техникалари янгиланиши, пахта хосилдорлиги оширилиши, сув тежаш тизимларини жорий қилиниши)га улкан хисса қўшишди.
Ўзбекистон йиллар давомида пахта ресурс марказига айланиб келганди, бугунги кунда биз ўзимизда етиштирилган 3.0 млн.тоннадан ошиқ пахтани 100% қайта ишлаш қувватларини яратдик ва қўшни давлатлардан пахта толасини импорт қила бошладик.
Бундан ташқари, тўқимачилик корхоналари республика ҳудудидан ташқарида қўшни давтлар тўқимачилик саноатига инвестиция киритиб янги корхоналар ишга туширишди. Бунда “Нил гранит” МЧЖ, “Астера текстиль” МЧЖларни мисол қила оламиз, ушбу корхоналар қўшни Қирғизистон ва Қозиғистонда ўз фаолиятини кенгайтиришга эришишди. Ҳозирча саноат тармоқлари ичида бу натижа фақат тўқимачилик саноатида амалга оширилди.
Янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришда тўқимачилик саноати корхоналари урғуни айнан тайер маҳсулот ишлаб чиқариш ва унинг экспортдаги улушини оширишга қаратишди. Ҳозирда аралаш калава ип, матолар ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқдамиз. Бундан ташқари джинси маҳсулотлари ишлаб чиарилиши кенгайтирилди.
Барча маълумки йил бошида Еврокомиссияси томонидан Евроиттифоқ худудига экспортни раҳбатлантириш мақсадида GSP+ тизими тадбиқ этилди. Бу йил ҳисобидан 100 млн.доллардан ортиқ маҳсулот Европага экспорт қилинди. Бу йил Уюшма томонидан тўқимачилик маҳсулотларини Европа стандартлари асосида ишлаб чиқариш юзасидан самарали ишлар амалга оширилди. Ҳар бир вилоятда Европа бозорига кириш ва халқаро стандартларнинг жорий қилиш юзасидан семинар ва ўқув тренинглари ташкил этилди. Натижада, бугунга келиб Ўзбекистон органик (эко) пахта ишлаб чиқарувчи давлатлар қаторига қирди. 9 турдан ошиқ халқаро стандартлар
55 та корхоналарда жорий қилинишига эришилди. Яна бир қувонарли натижа – Posco International корхонаси республикада GRS (Global Recycled Standard) ва RCS (Recycled Claim Standard) олган биринчи тўқимачилик компанияси бўлди.
Бундан ташқари ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини Европа бозорига экспортини ошириш ва саноат салоҳияти билан танишиш мақсадида илк маротада Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорлигида 45 дан ортиқ маҳаллий корхоналаридан ташкил топган Савдо Миссияси Франция, Италия, Испания, Польша каби давлатларда бўлиб В2В, В2С, B2G учрашувлар, форумлар, кўргазмаларда иштирок этиб қайтишди. Натижада, янги келишувлар ва шартномалар имзонланди. Тўқимачилик корхоналарининг кўргазмаларди иштирок этиши ҳаражатлари илк маротада тўлиқ Хукумат томонидан қоплаб берилди.
2022 йилда Уюшма эътиборни 3 та асосий масалага қаратишни белгилаган:
- Саноатда малакали кадрларни тайерлаш ва янги тўқимачилик олийгоҳларини ташкил этиш;
- Халқаро кўргазмаларда ўзбек тўқимачилик корхоналари иштирокини кенгайтириш ва маҳаллий маҳсулотларни кенг тарғиб қилиш;
- Янги бозорлар сифатида Европа, Африка ва Америка бозорларига экспортни жадаллаштириш.
Мисол учун, нега айнан АҚШ, Африка ва Европа бозорлари?
АҚШга 2021 йил якуни бўйича 2 250 минг долларлик экспорт амалга оширилган, АҚШ улкан имкониятларга эга бозор, аҳоси сони 332 млн.дан ортиқ. Тўқимачилик маҳсулотлари истеъмоли 27.0 млрд.дан ортиқ.
Европа иттифоқига эса 2021 йил якуни билан
135 752.1 минг долларлик экспорт амалга оширилди, аҳоли сони 446.0 млн.дан ортиқ. Тўқимачилик маҳсулотлари истеъмоли 250 млрд.дан ортиқ. Дунёда ишлаб чиқариладиган тўқимачилик маҳсулотларининг истеъмоли 23% айнан Европа давлатларига тўғри келади- бу Германия, Франция, Италия, Буюк Британия, Испания ва Голландия. Асосан трикотаж маҳсулотлари импорт қилинади. Румыния, Венгрия, Хорватия ва Польша давлатлари тез суратларда тўқимачилик маҳсулотларни импорт қилувчи Европа давлатлари қаторига кириб бормоқда. Айнан кўрсатиб ўтилган давлатлар билан ҳамкорлик кенгайтирилади.
Африка давлатлари 2021 йил якуни билан 32 500 минг долларлик экспорт амалга оширилди аҳоли сони 1.2 млрд.дан ортиқ.
Бу бозорлар Ўзбекистон учун йирик бозорлар бўлиб 2022 йилда бу бозорларга экспорт хажми бир неча баробарга ошириш кўзда тутилган.
- Хорижий таълим муассасаларини жалб қилиш
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти хамда А.Н.Косигин номидаги Россия давлат университетининг кўп йиллардан буён ҳамкорликда ишлаши, 2019 йил
9-10 сентябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Таълим ва фан бўйича бўлиб ўтган халқаро конфренцияда имзоланган баённома ва “Йўл харитаси”да филиал очиш кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда “тўқимачилик саноат технологияси (соҳалар бўйича)”, “технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқарув (соҳалар бўйича)”, “иқтисодий хавфсизлик”, “матбаа ва қадоқлаш” таълим йўналишларига талабалар қабул қилинган.
Франциянинг “Париж мода ва дизайн” модалар академияси, Россиянинг Иваново давлат политехника университети, Кострома давлат университетлари билан ҳамкорликдаги Ўзбекистон-Россия қўшма “Тўқимачилик ва матбаа технологиялар” факультетлари билан хамкорликда қўшма факультети очилган.
Бугунги кунда тармоқ йўналишлари бўйича қуйидаги таълим муассасалари билан ҳамкорликда таълим йўналишлари очилиши режалаштирилган:
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти (ТТЕСИ):
А.Н.Косигин номидаги Россия давлат университетининг иқтисодиёт соҳалари учун мутахассисларни тайёрлаш учун Тошкентдаги филиалига талаб юқори бўлган йўналишларга мерчендайзинг, массмедиа, маркетинг, инноватика (тўқимачилик сохаси) ва нанотехнология (сохалар бўйича) таълим йўналишлари;
Хитой давлатининг “Donghua” университети билан хамкорлик ишлари амалга оширилмоқда ва қўшма факультет очилиши;
Жанубий Кореянинг Джонгбу университети билан “Тўқимачилик ва матбаа” факультет очилиши;
Стамбул Техника Университети (İstanbul Technical University) тўқимачилик йўналиши;
Қуйи Рейн Университети (Hochschule Niederrhein) (Германия) Тўқимачилик ва кийим-кечак технологияси, Электротехника ва компютер фанлари, Машина ва технологик муҳандислик, Дизайн, Иқтисодиёт, Саноат муҳандислиги йўналишлари;
Дортмунд Техника университети (Германия) Дизайн йўналиши;
Вупперталь Берг университети University of Wuppertal (BUW) (Германия) матбаа, машинасозлик, хавфсизлик технологиялари, саноат дизайни йўналиши;
Ухань тўқимачилик университети Wuhan Institute of Textile Engineering (WIST) Хитой, Тўқимачилиу ва тикув саноати технологиялари йўналишлари.
Тўқимачилик саноати рақамларда
Соҳадаги рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2021 йил якуни бўйича тўқимачилик корхоналари томонидан жами 1,0 млн, 5 минг тонна пахта толаси қайта ишланди, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 31,9 трлн.сўмни (ўсиш суръати – 140,7 фоиз), шундан 19,8 трлн сўмлик халқ истеъмол моллари (133 фоиз) ташкил этди. Жумладан, маҳсулотлар кесимида ип калава – 747,0 минг тонна (118,6 фоиз), ип газлама – 510,0 млн кв.метр (125,6 фоиз), трикотаж мато – 175,0 минг тонна (146,3 фоиз), пайпоқ маҳсулотлари – 293,1 млн жуфт (114,0 фоиз), трикотаж маҳсулотлари – 175,0 млн. дона (115,9 фоиз) ва тикувчилик маҳсулотлари –571,0 млрд.сўм (143,4 фоиз) миқдорида ишлаб чиқарилди. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 36 та лойиҳа бўйича умумий қиймати 566,8 млрд.сўмлик тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқарилди.
Инвестиция дастури доирасида 21 та лойиҳа бўйича 232,9 млн. доллар миқдорида инвестициялар, шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар хажми 150,6 млн.доллар (режага нисбатан 100 фоиз) ўзлаштирилди.
2021 йил якунига кўра, 1 250 корхона томонидан дунёнинг 70 га яқин давлатларига жами 3 035,3 млн.долларга (2020 йилга нисбатан 162,4%). 2021 йил якуни бўйича ип калаванинг жами экспортдаги улуши 55,4%ни ташкил этди, қўшимча ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларнинг улушлари 44,6% ташкил этиб 2020 йилга нисбатан ўсиш суръати 141 фоиз.
Маҳсулотлар экспортида Россия – 32,0% (950,0 млн.долл.), Хитой – 22,0% (630,0 млн.долл.), Қирғизистон – 13,0% (385,0 млн.долл.), Туркия – 16,0 (460,0 млн.долл.) асосий ҳамкор давлатларни ташкил этди.
Ҳудудларни ривожлантириш дастурларига мувофиқ, 2021 йилда умумий қиймати 733,2 млн. долларга (шундан 447,3 млн.долл. хорижий инвестиция ва кредит) тенг 85 та йирик тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати лойиҳалари амалга оширилди ҳамда 22 000 дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил қилинди.
Солиқ ва божхона имтиёзлари:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб- ускуналар божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилди.(ВМ 352-қарори 04.06.2021 й). Ушбу қарор натижасида натижасида тўқимачилик корхоналари йиллик даврда 380,6 млрд сўмлик божхона ва солиқ тўловларидан озод бўладилар
Айрим турдаги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар божхона божи “ноль” ставкада қўлланилади (ПҚ-5262 20.10.2021 й). Корхоналар йилига 19,5 млрд сўмлик божхона ва солиқ тўловларини амалга оширмаслик имкониятига эга бўладилар.
Ҳисобот даври натижалари бўйича ялпи тушумнинг умумий ҳажмида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларининг экспорти 60 фоиздан кам бўлмаган экспорт улушига эга бўлган корхоналар 2023 йил 1 январга қадар мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади (ПҚ-4453 16.09.2019). Бунинг натижасида корхоналар 6,2 млрд сўмлик мол-мулк солиғини тўлашда озод этиладилар.
Шунингдек, Тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарининг фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базаси етти йил давомида тенг улушларда замонавий тозалаш ва канализация иншоотларини қуриш бўйича харажатлар суммасига камайтирилади.
Тайёр ип газлама, жун газлама ва аралаш газламалар, шунингдек трикотаж газлама ишлаб чиқариш, тайёр тикувчилик, трикотаж, пайпоқ маҳсулотлари ва тўқимачилик галантереяси ишлаб чиқаришга 300 мингдан-10 млн АҚШ долл.дан ортиқ тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этган ҳолда ташкил этиладиган корхоналарга 3-7 йилгача солиқлар бўйича имтиёзлар қўлланилади.
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси
Матбуот хизмати
ПРЕСС СЛУЖБА
Асссоциации «Узтекстильпром»
+998 71 202 22 44 (137, 187,188)



