Янги Ўзбекистонни барпо этишдан асосий мақсад – иқтисодий ривожланган, барча томонлама тенг ҳуқуқли очиқ давлат ва демократик жамият қуриш. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган сиёсат кутилган натижалар бермоқда, Ўзбекистон аллақачон минтақанинг энг изчил ривожланаётган мамлакатига ва сифатли тайёр тўқимачилик маҳсулотлари етказиб берувчисига айланди. Ислоҳотларнинг натижадорлиги ва самарадорлиги нуфузли халқаро ташкилотлар, шу жумладан, БМТ, Жаҳон банки, Халқаро меҳнат ташкилоти, Cotton Campaign халқаро коалицияси ва бошқа ноҳукумат ташкилотлари томонидан эътироф этилди. Шунингдек, ислоҳотларда аёлларни қўллаб-қувватлаш ва гендер тенглигини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила НОРБОЕВА суҳбатимиз чоғида мазкур йўналишда халқаро саҳнада юқори баҳоланаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.
– Танзила Камоловна, маълумки, бугун тўқимачилик саноати Ўзбекистон иқтисодиётининг драйверига айланиб, тобора кўп соҳаларда аёллар бандлиги таъминланмоқда. Шунга кўра, Сенат тўқимачилик соҳаси ходимларининг манфаатларига дахлдор гендер тенглиги ва ижтимоий барқарорликнинг қандай масалалари билан шуғулланаётгани ҳақида билмоқчи эдик.
– Дарҳақиқат, ҳозирги даврда Янги Ўзбекистонда барча соҳаларда изчил ва демократик ислоҳотлар амалга оширилмоқда, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, парламент, фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВ ўрнини ошириш учун самарали чоралар кўрилмоқда, ҳар бир инсон тинч-фаровон яшаши учун барча зарур шароитлар яратилмоқда.
Бугун Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқи ривожланган мамлакатларга мос турмуш даражасига эришиш, адолатли, эркин ва барқарор жамият қуришдек буюк мақсад билан яшамоқда. Шу боис, давлат ва жамиятни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёев раҳбарлигида дастурий ҳужжат – 2022–2026 йилларда Янги Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси амалга оширилмоқда. Стратегияда халқчил ва инсонпарвар давлат қуриш вазифаси марказий ўрин эгаллайди, бунда «Инсон қадр-қиммати учун» ва «Давлат – инсон учун» ғоялари асосида ҳар бир фуқаронинг қонуний манфаатлари ва фаровонлиги таъминланади.
БМТ маълумотларига кўра, бугун аёллар жаҳон ЯИМнинг қарийб 40 фоизини ишлаб чиқармоқда. Баҳоларга мувофиқ, агарда аёллар иқтисодиётнинг барча соҳаларида эркаклар билан баравар ишлаганида эди 2025 йилга бориб жаҳон ЯИМ 28 трлн. долларга ёки 26 фоизга ошган бўларди. Айнан шу сабабли гендер тенглиги – инсоннинг энг муҳим ҳуқуқларидан бири – жамиятда тинч-тотувликни таъминлашда ҳамда барқарор тараққиёт асосида инсон салоҳиятини имкон қадар тўла рўёбга чиқариш борасида муҳим аҳамият касб этади.
Бирмунча вақт муқаддам гендер тенглиги масалалари кўпроқ расмий хусусиятга эга эди. Кейинги йилказилаётган ислоҳотлар туфайли катта натижаларга эришдик. Хусусан, гендер сиёсати жамият ва давлатни ривожлантириш омилига айланди. «Гендер ва ривожланиш», «гендер экспертизаси», «гендер мувозанати», «аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрни» каби тушунчалар давлат дастурларида ва деярли барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда акс этмоқда.
Олий Мажлис Сенати республика тўқимачилик саноатини ривожлантириш жараёнларида бевосита иштирок этмоқда. Сенат Раиси раҳбарлик қилаётган Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ҳамда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси гендер тенглигини таъминлаш, аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларни иқтисодиётнинг турли тармоқларида, шу жумладан, тўқимачилик соҳасида ишга жойлаштириш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича кенг қамровли ўрганишлар ўтказиб, амалий чораларни кўриб бормоқда.
Бу ерда комиссиялар фаолияти бу борадаги мавжуд статистикани яхшилашга эмас, балки аёлларимиз ҳақида доимий ғамхўрлик қилиш, уларнинг ҳуқуқларини таъ- минлаш ва муаммоларини ҳал этишга қаратилган.
2016 йилда болаларнинг тизимли меҳнатига тўла барҳам берилганда, Европарламент Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимга тўқимачилик баённомасини киритишни тасдиқлади. Битимда Европа Иттифоқи мамлакатларига уч минг номдаги ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари олиб кирилганда сон чекловларини бекор қилиш ва божхона тўловларини камайтириш назарда тутилган. 2017 йилда эса Олий Мажлис Сенати Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини Европа Иттифоқи билан тузилган Икки томонлама савдо тўғрисидаги битимга киритишни тасдиқлади.
Парламент сўрови парламент назоратининг муҳим воситаларидан бири бўлиб, Сенат фаолиятида самарали қўлланилмоқда. 2022 йилда енгил ва чарм саноати корхоналарида ишлаётган аёлларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялаш ҳолатини ўрганиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига тегишли парламент сўрови юборилди. Ўрганишлар, енгил ва чарм саноати корхоналарида аёл- ларнинг меҳнат ҳуқуқларини сифатли таъминлаш ва меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш учун барча зарур шаро- итлар яратилиб борилаётганлигини кўрсатмоқда.
Бунда гендер тенглигини таъминлашга асосий эътибор берилмоқда. Ҳар бир корхонада аёлларнинг ҳуқуқларини камситишга йўл қўймаслик учун нафақат гендер мувозанати шакиллантирилмоқда, балки тегишли шарт-шароитлар ҳам яратилмоқда.
– Ўзбекистонда мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатларингиз натижасида Cotton Campaign халқаро коалицияси 2022 йил март ойида Ўзбекистонга қўйилган пахта бойкотини бекор қилди. Фикрингизча, бу воқеа мамлакатимиз келажаги учун қандай эшикларни очади ва ижтимоий соҳада қандай кўрсаткичларга эришамиз?
– Сир эмаски, 12 йилдан ортиқ вақт давомида пахтамиз бойкот остида бўлди, бу эса кўпгина жаҳон брендларига Ўзбекистон тўқимачилик бозорига чиқишга имкон бермас эди. Аммо демократик янгиланишлар, миллий иқтисодиёт ислоҳ қилиниши, хусусан, ташқи савдо, солиқ ва молия сиёсатини эркинлаштириш бўйича чоралар, бизнесни қўллаб-қувватлаш ва хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, қишлоқ хў- жалик маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ҳудудларни жадал ривож- лантириш ишлари сезиларли нати- жалар келтирди.
Пахтага қўйилган чеклов – бойкот бекор қилинишини Президент ташаббуси билан пахта-тўқимачилик саноатида ўтказилган кўламдор ислоҳотларнинг қонуний натижаси деб тушунмоқ керак. Давлатнинг қишлоқ хўжалик соҳасида иштирокини қисқартириш, ишлаб чиқариш режаси давлат томонидан белгилашнинг бекор қилиниши, пахта етиштиришда бозор муносабатларига ўтиш, кластер тизимини яратиш орқали қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, назорат ва мустақил мониторингни таъминлаш ёрдамида пахтачиликда ишчи кучини мажбурий ва тизимли сафарбар этишнинг олдини олиш каби чоралар амалий фойда берди.
Ушбу соҳада ўтказилган ислоҳотларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини ҳисобга олиб, 2022 йил 10 мартда Cotton Campaign халқаро коалицияси Ўзбекистонга нисбатан пахта бойкотини бекор қилгани ҳақида расман эълон қилди.
Эндиликда Inditex Group, MANGO, KIABI каби йирик халқаро компаниялар ва бошқа қатор машҳур тўқимачилик брендлари республика бозорига янада фаол чиқмоқда ёки чиқишни режаламоқда.
– Тўқимачилик соҳасида яқинда ўтказилган ислоҳотлар ҳамда Миллий комиссиянинг Халқаро меҳнат ташкилоти ва BCI билан фаол ҳамкорлиги туфайли республикамизда Better Work ва Better Cotton дастурлари расман бошланиб, қатор тадбирлар ўтказилди. Бу лойиҳалар тўқимачилик соҳаси учун қанчалик муҳим?
– Таъкидлаганимдек, барча мураккаб масалалар ҳал бўлди, шу билан бирга, ўзбек пахтасига бойкотнинг бекор қилиниши – бу муаммо ечимининг фақат сиёсий қисмидир. Шунинг учун ҳам 2022 йилда Миллий комиссия мувофиқлаштируви орқали тўқимачилик саноатига халқаро брендлар талабларига асосланган халқаро техник стандартлар ва ишлаб чиқариш мезонларини жорий этиш бўйича йўл харитасини қабул қилиб, фаол амалга оширмоқдамиз. Унда ижтимоий, меҳнат, экологик, қайта ишлаш ва айланма иқтисодиёт, шаффофлик ва кузатилувчанлик стандартларини жорий этиш белгиланган.
Жорий йил май ойида Халқаро меҳнат ташкилоти ва Халқаро молия корпорациясининг Better Work дастурини амалга ошириш лойиҳаси ишга туширилди. Бу дастур Ўзбекистон тўқимачилик соҳасида муносиб меҳнат стандартлари ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган. Шунингдек, 2023−2024 йилларда Better Cotton ҳамда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ўртасида Барқарор ривожланиш бўйича қўшма чора-тадбирлар режаси имзоланди.
Ўзбекистонда BCI лойиҳаси пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига халқаро стандартларни жорий этишни давом эттириш ва пахта етиштириш амалиётини яхшилаш учун долзарб аҳамият касб этади. Бундан ташқари, BCI 2023 йилдан бошлаб биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда пахтани етказиб бериш занжирида куза- тиш тизимини жорий этишни режаламоқда. Бу эса ўзбек пахтасидан тайёрланган маҳсулотларни Европа Иттифоқининг янги талабларига олдиндан мослаштиришга имкон яратади.
Шунингдек, бу етакчи жаҳон брендларининг Ўзбе- кистон бозорига киришига, хорижий инвестицияларни жалб этишга, миллионлаб одамлар учун янги юқори технологияли иш ўринларини ташкил этиш учун хизмат қилади.
– Юқорида айтилганидек, тўқимачилик ва тикувчилик саноатининг аксарият ходимлари аёллардир. Уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ҳуқуқларини таъминлаш учун нималар қилинмоқда? Ўзбекистоннинг амалдаги қонунларида аёллар ҳуқуқлари қанчалик акс этган?
– Аёллар ҳуқуқларини таъминлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Бу масала давлатимизнинг янгиланган Конституциясида ҳам ўз аксини топди. Унда Ўзбекистон ижтимоий йўналтирилган давлат, деб эълон қилинди ва давлатнинг ўз фуқаролари олдидаги қатор ижтимоий ҳуқуқ ва мажбуриятлари мустаҳкамлаб қўйилди. Шуниси диққатга сазоворки, республиканинг Асосий қонунига киритилган меъёрларнинг ярмидан ортиғи инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, хусусан, аёллар ҳуқуқлари кафолатлари ва ҳимоя механизмларини мустаҳкамлашга қаратилган.
Бундан ташқари 2023 йил 30 апрелда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси кучга кирди, у жинсидан қатъий назар барча ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва қулай меҳнат шароитларини яратишга қаратилган.
Бугун Ўзбекистон катта меҳнат захираларига эга. Ҳар йили 600 минг нафар ёшлар меҳнат бозорига қадам қўймоқда, яқин 10 йилда бу кўрсаткич бир миллионга етади. Аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётдаги мавқеини оширишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Аёллар соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларининг 77 фоизини, таълим соҳаси ходимларининг 74 фоизини, иқтисодиёт ва саноат тармоқлари ходимларининг 46 фоизини ташкил этади. Қарийб икки минг нафар аёллар давлат ва жамоат ташкилотларида раҳбар лавозимларида ишламоқда. Ўзбекистонда меҳнат захираларининг деярли 44 фоизи аёллар ҳиссасига тўғри келади. Ҳозир республика бўйича 12 мингдан зиёд тўқимачилик саноати корхоналари мавжуд, уларнинг 5 мингдан ортиғи тайёр тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда. Бошқа томондан, тўқимачилик саноати сермеҳнат эканлигини инобатга олиб, тармоқда 500 мингдан зиёд киши банд, уларнинг 80 фоизини аёллар ташкил этади.
Қувонарлиси, бу соҳада аёлларни қўллаб-қувватлашга, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратишга ва аёлларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тадқиқотларимиз кўрсатишича, ҳозир тармоқда аёллар асосан ишчи лавозимларини бажаришмоқда (йигирувчи, тўқувчи, тикувчи ва ҳоказо). Шунингдек, сўнги йилларда улар цех ва бўлим бошлиғи, уста каби раҳбар лавозимларда ҳам ишлашмоқда. Кейинги вақтда директорлар орасида ҳам аёллар кўпаймоқда. Яъни, корхоналар раҳбарларининг қарийб 40 фоизи аёллардан иборат.
Шуни таъкидлашни истардимки, бугун мамлакатда аёлларга йўналтирилган «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида», «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида», «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида» ва бошқа кўплаб қонунлар қабул қилиниб, самарали иш бермоқда. 2021 йилда мамлакатимизда 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси тасдиқланди. Бу ҳужжат доирасида 2022–2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур қабул қилинган ва амалга оширилмоқда.
Барча ҳужжатларнинг диққат марказида – аёлларга тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслик, уларнинг жамиятда камситилишининг олдини олиш, аёлларга салбий муносабатга қарши чоралар кўриш, аёллар бандлиги, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича вазиятни яхшилаш турибди.
Аёлларнинг олий таълим билан қамраб олинишини кенгайтириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Агар 6 йил муқаддам олий ўқув юртларида 110 минг қиз ўқиган бўлса, эндиликда уларнинг сони қарийб 500 минг нафарга етди. Бундан беш йил аввал бакалавриат тизимида қизларнинг қамрови 38 фоизни ташкил этган бўлса, бугун 49 фоизга етди, магистрлик даражаси қамрови эса 37 фоиздан 50 фоизга ошди. Аёллар тадбиркорлигига алоҳида эътибор берилмоқда, чунки бу иқтисодий ўсиш ва барқарор ривожланишнинг муҳим драйверидир. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Аёллар тадбиркорлиги марказлари ташкил этилган.
Мазкур чора-тадбирлар аёлларнинг мамлакат ижтимоий- иқтисодий ҳаётидаги фаоллигини оширишга қаратилган бўлиб, ўз самарадорлигини намойиш этмоқда. Ишонаманки, бу чоралар аёлларнинг тўқимачилик соҳасидаги салоҳиятини ҳам оширади. Аёлларнинг тўқимачилик саноатида қарорлар қабул қилиш даражасидаги лавозимларда фаолият юритиши соҳанинг янада ривожланишига ёрдам беради.
Энг муҳими, биз бир аёл муваффақияти – бутун жамият муваффақияти, деган фикрни қўллаб-қувватлаймиз. Шу муносабат билан ишончим комилки, бизнинг хотин- қизларимиз республика тўқимачилик саноатининг янада ривожланиши ва янги жаҳон бозорларини эгаллаши учун ўз ҳиссаларини қўшадилар.
– Ҳурматли Танзила Камоловна, қизиқарли суҳбатингиз учун ташаккур. Сизга мамлакатимизни янада тараққий эттириш йўлидаги барча ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин




