Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари Федерациясининг йиллик конференцияси доирасида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси делегацияси Испаниянинг йирик Textile Santanderia тўқимачилик компанияси эгаси Хуан Парез ва ITMF бош директори Кристиан Шиндлер билан музокаралар ўтказди.
Томонлар дунёнинг 44 мамлакатини бирлаштирган ITMF аъзолари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, томонлар Ўзбекистонни Марказий Осиёнинг тўқимачилик маркази сифатида тарғиб қилиш истагини ва брендларни Ўзбекистонга кўчириш имкониятини қўллаб-қувватладилар.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин




