Ушбу сонда сиз соҳанинг барча жиҳатлари билан ўзбек, рус ва инглиз тилларида танишишингиз мумкин.
Маълумки, Ўзбекистон тўқимачилик саноатида ижтимоий ислоҳотлар кенг тарғиб этилиб, уларни амалда қўллашмоқда, шунингдек, гендер тенглигига ҳам риоя қилинмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистондаги Better Work дастури менежери билан интевьюдан ва стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тўғрисидаги мақоладан батафсил билиб оласиз.
Тўқимачилик саноатини ривожлантириш стратегияси ва унинг кейинги йўналишлари ҳақида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси, ITMF бош директори, Германия элчиси билан интевью ва соҳани рақамлаштириш ҳақидаги мақолада.
Ўзбекистонда кенг етиштирила бошланган органик пахтага дунёда талаб ортиб бормоқда. Бу ҳақда Better Cotton дастури Бош ижрочи директори билан интевьюда, шунингдек, пахта саноати ва “Art Soft Holding” пахта-тўқимачилик кластери ҳақидаги мақолаларда батафсил муҳокама қилинади.
GIZ лойиҳаси раҳбари билан суҳбатда Ўзбекистонда дуал таълим тизими соҳани янада ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Инвестиция муҳити: потенциал борми? Ушбу масала бўйича Ўзбекистондаги энг йирик инвестор Indorama Groupда раҳбарнинг фикри, шунингдек, инвестиция муҳити ҳақидаги мақолада.
Шунингдек, сиз “яшил” энергетика соҳасида содир бўлаётган воқеаларни, ўзбек пахта-тўқимачилик кластерларининг шаклланиши ва фаолияти тарихи, тикувчилик саноати ва тўқимачилик машинасозлиги билан танишиш имкониятига эгасиз.




