20 та ўзбек тўқимачилик компаниялари илк бор Вьетнамдаги тўқимачилик ва кийим-кечак саноатининг энг йирик ва нуфузли тадбири – Saigon Fabric 2024 кўргазмасида ўз маҳсулотларини намойиш этади. Кўргазма Хошимин шаҳрида 10-13 апрель кунлари бўлиб ўтади.
Тадбирда 28 800 дан ортиқ байер компаниялари ва 60 000 меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раҳбарлигидаги компаниялари хорижий компания ва ташкилотлар вакиллари билан В2В учрашувлар ўтказади, вьетнамлик ҳамкасблари билан ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда икки мамлакат мутахассисларининг саноат корхоналарига ўзаро ташрифларини ташкил этиш бўйича тажриба алмашади.
Кўргазма Вьетнам тўқимачилик ва тикувчилик ассоциацияси ((VITAS), Вьетнам Миллий тўқимачилик ва тикувчилик гуруҳи ((VITAS), Вьетнамской национальной текстильно-швейной группы (VINATEX) ва HCMC (AGTEK) кўмагида 1991 йилдан бери ташкил этиб келинмоқда.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин




