Хитой 256 млрд.доллар тўқимачилик маҳсулотларини экспорт килувчи мамлакат бўлиб, дунёда тўқимачилик саноатида етакчи ҳисобланади. Шу билан бирга Хитой Ўзбекистоннинг йирик тўқимачилик маҳсулотларини истеъмол қилувчи топ 3 да давлатлар қаторига киради. Ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари нега Хитойда машҳур?
Ўзбекистон Республикаси Раҳбарининг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи арафасида Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган Биринчи Ўзбекистон-Хитой минатақалараро форумида тўқимачилик саноатидаги ҳамкорликда алоҳида урғу берилди. Унда 1000 дан ортиқ Хитой ва Ўзбекистоннинг ишбилармонлари, етакчи компаниялар ва ташкилотлатлар раҳбарлари иштирок этиб истиқболдаги режалари билан бўлишди.
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси ушбу форумда нутқ сўзлади ва Хитой ва Ўзбекистон тўқимачилик саноати ривожланиши бир бирига чамбарчас боғлиқ эканлигига алоҳида урғу берди.
Жумладан, мамлакатларимиз ўртасида товар айрибошлаш кун сайин кўпайиб, 2022 йил билан таққослаганда, тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 124% га ошиб, 310 млн. долларни ташкил қилди.
Иккитомонлама келишувларни амалга ошириш натижасида “Zhinsheng Group”, “Mulanghua Group” ва бошқалар томонидан соҳага 250 млн. доллардан ортиқ инвестиция киритилди.
Шунингдек, форумда ташкил этилган минтақалараро кўргазмасида тўқимачилик маҳсулотлари 50% дан ортиғини ташкил этди.
Бугунги кунда мамлакатимизда 26 дан ортиқ хитойлик инвесторлар иштирокида тўқимачилик корхоналари муваффақиятли фаолият юритмоқда. Энг йирик ип йигирув корхоналаридан бири «LT Textile International», «Nanyang M&F», «Bobur M&F», «Shanghai Marjan», «Chang Liang To’qimachi» каби энг йирик ип йигирув ва тайёр махсулот ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳам шулар жумласидан.
Форум якунлари тўқимачилик саноатида янги лойиҳаларни амалга оширишга улкан туртки бўлди.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин




