Сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири — жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳитини ва кўп миллатли катта ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда яшаб келаётган 130 дан зиёд миллат ва элатларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари тақдим этган тенг ҳуқуқ ва имкониятлардан фойдаланиб, иқтисодиётнинг турли тармоқларида ва ижтимоий соҳада, илм-фан ва маданият соҳаларида самарали меҳнат қилиб, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашига ва унинг мустақиллигини мустаҳкамлашга, республиканинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва имижини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Маданият бошқармаси буюртмасига асосан «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси қошидаги «Sharq liboslari dizayn markazi» МЧЖ мутахассислари томонидан мамлакатимизда фаолият олиб бораётган турли миллатлар Маданий Марказлари билан ҳамкорликда ҳар бир миллатнинг миллий рамзлари, анъаналари, этник кийимларини чуқур ўрганган ҳолда янги либослар туркуми яратилди














