27 февраль куни “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчихонаси биринчи котиби Ҳамуд Ал Мутаири билан тўқимачилик саноатида ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича самарали музокаралар ўтказди.
Музокаралар Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги тўқимачилик соҳасидаги савдо ва сармоявий алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилди.
Томонлар Саудия Арабистонидан йирик тўқимачилик компаниялари ва инвесторлар делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришиб, бунда икки мамлакатнинг тўқимачилик саноатидаги ҳамкорликни жадаллаштириш ва кенгайтириш ҳамда ўзаро манфаатли ривожлантириш фаол мақсад қилинган.
Учрашув якунида икки томон Саудиялик ҳамкорларнинг 8-10 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган ITMF& IAF 2024 халқаро конференциясида иштирок этиш тўғрисида келишиб олдилар.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин




