“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг рақамли трансформациясини давом эттирмоқда. Бугун, 12 апрель куни “Рақамли тўқимачилик: ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва таъминот занжири кузатувчанлигини таъминлаш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 30 март куни “Рақамли тўқимачилик: ИТ ечимлари орқали тўқимачилик саноатини ривожлантириш” форумида уюшма тўқимачилик саноатини ривожлантиришнинг рақамли стратегиясини ва рақамли трансформацияни таъминлайдиган ва барқарор циркуляр тўқимачилик саноати ривожланишининг янги босқичига ўтишни англатувчи учта лойиҳани тақдим этди.
Семинарда Уюшма саноатни янги йўналишда ривожлантиришга хизмат қилувчи Osoft лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳа ишончли ва тезкор дастурий инфратузилма сифатида ишлаб чиқаришдаги бизнес-жараёнларни самарали бошқаришни таъминлайди. У ресурсларни режалаштириш, сотишни ташкил этиш, бюджетлаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва электрон ҳисоб-фактуралар каби соҳаларда ечимларни таклиф этади.
Компания бош директори Рифат Оглакнинг сўзларига кўра, Osoft дастурий таъминоти амалга оширилган бошқарув тизимлари ёрдамида пахтадан то якуний маҳсулотгача кузатувчанлик концепциясини тақдим этади, шунингдек, мослашувчан (озод) тизим ва режалаштириш усули ёрдамида кузатувчанлик учун нархни пасайтириш ва қўшимча юкдан озод қилиш орқали корхоналар афзалликлар тақдим этади.
Тижорат директори Қодир Оглак дастурнинг афзалликлари ҳақида гапириб, у фақат тўқимачилик саноати учун мўлжалланганлигини таъкидлади. Сичқончани битта босиш билан сиз кўйлак ёки шим ишлаб чиқариш учун асосий маълумотларни ўз ичига олган керакли рецептни яратишингиз, матодан аксессуаргача бўлган харажатларни ҳисоблашингиз, ушбу маҳсулот учун қанча бўялган мато ишлаб чиқарасиз, ушбу бўялган мато учун қанча тўқув ёки трикотаж керак бўлишини билишингиз мумкин.
Бундан ташқари, семинарда жаҳон бозорида рақобатбардошликни ошириш учун тўқимачилик саноатига рақамли технологияларни жорий этиш зарурлиги муҳокама қилинди. Рақамли трансформациянинг асосий афзалликларидан бири – бу ишлаб чиқариш сифати ва тезлигини ошириш, шунингдек ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва бизнес жараёнларини бошқаришдир. Дастур, шунингдек, бутун ишлаб чиқариш занжирини кузатиш имконини бериш, бу маҳсулотларни брендлар ва йирик ритейлерларга етказиб беришда катта аҳамиятга эга.
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Ўзбекистонда тўқимачилик саноатини рақамли трансформация қилиш бўйича фаол ишларни давом эттирмоқда ва семинар бу йўлда яна бир қадам бўлди. Хусусан, Osoft билан биргаликда етказиб берувчилар ва соҳа ҳақидаги маълумотларни қидиришни соддалаштириш, мурожаатларни автоматлаштириш учун тўқимачилик саноатининг маълумотлар базаси ва уюшма хизматларининг мобил иловаси ишлаб чиқилмоқда.




