Бугун, International Hotel Tashkent меҳмонхонасида “Ўзбекистон-Қозоғистон” бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда. Унда икки давлатдан 400 дан ортиқ вазирлик ва идоралар, бизнес вакиллари, экспертлар иштирок этишмоқда.
Форумни Ўзбекистон Бош Вазири ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев очиб берди. Ўз нутқи давомида Ж.Ходжаев икки давлат ўртасида иқтисодиетнинг турли жабҳаларида ҳамкорлик ўрнатилганини алоҳида таъкидлади ва сўнгги 2 йил мобайнида ўзаро товар айрибошлаш 5 лрд.долларга яқинлашганлиги,ва ушбу кўрсатгични 10 млрд.долларга етказиш учун салохиятли йўналишларда иш олиб борилаётганини айтиб ўтди.
Форумда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси И.Хайдаров ҳамда тўқимачилик саноати корхонлари иштирок этишди ва Қозиғистон Республикаси Туркистон вилояти акими Сатибалди Дархан Амангелдиевич билан иккитомонлама музокаралар ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда ўзбек инвесторлари ушбу вилоятда тўқимачилик саноати фабрикалари ташкил этган ва 1500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратган.
Туркистон вилояти хокими Ўзбек тўқимачилик саноати инвесторларини Туркистон вилоятида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни ва ҳамкорликда тўқимачилик саноатини ривожлантиришни таклиф қилди.
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 2021 йилда 54,0 млн.долл., 2022 йилнинг 11 ойида 62.6 млн.долл. ташкил этган.
Форумдан ўрин олган В2В форматида музокаралар давом этмоқда.




