«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси вакиллари томонидан Аксу Тўқимачилик саноат парки делегацияси ҳамда ушбу парк ҳудудида фаолият юритаётган корхоналар раҳбарлари билан учрашув ўтказилди.
Музокаралар давомида Хитой вакиллари томонидан 5 400 гектар майдонда жойлашган ва қарийб 350 та тўқимачилик корхонасини бирлаштирган саноат паркининг салоҳияти ҳақида маълумот берилди.Парк корхоналарининг йиллик ишлаб чиқариш қувватлари:
• 350 минг тонна ип-калава;
• 200 миллион погон метр мато;
• 150 минг тонна трикотаж мато;
• 4 миллиард дона тайёр маҳсулот.
Учрашувда қуйидаги истиқболли ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди:
- маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган ип-калавани харид қилиш ҳамда банклар балансидаги йигирув корхоналарини хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда фаолиятини қайта тиклаш;
- синтетик ва аралаш матоларни Ўзбекистонга етказиб бериш, улардан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда Европа Иттифоқи бозорларига экспорт қилиш;
- мамлакатимизда замонавий бўёқ ва пардозлаш (finishing) корхоналарини ташкил этиш.
Музокаралар якунларига кўра, томонлар мазкур йўналишлар бўйича ҳамкорликни давом эттириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур маълумотлар алмашиш юзасидан келишувга эришдилар.





