Тантанли равишда ташкил этилган очилиш маросими ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбир очилишида Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонаси вакили, GIZ лойиҳаси менежери Матиас Клингенберг, Бандлик вазирлиги, тўқимачилик ва чарм саноати уюшмалари раҳбарияти иштирок этди.
Ушбу тадбир уюшмада тўқимачилик, тикувчилик ва чарм саноати соҳасида касбий компетенцияларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашининг Ўқув марказини очилишига бағишланган бўлиб, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари М.Султанов ўз кириш нутқида Германия ва Ўзбекистон алоқалари ҳар жиҳатдан ривожланиб бораётгани ва шу билан бирга енгил саноат соҳаларида GIZ нинг турли лойиҳалар натижаларини таъкидлаб ўтди.
Шу билан бирга “Ўзчармсаноат” уюшмаси масъул вакили ҳам ўз нутқида Германия ҳамкорлари томонидан амалга оширилган ишларни ва лойиҳаларни эътироф этди.
Германия Федератив Республикаси элчихонаси вакили Д-р Михаил Виммер тадбир меҳмонларини қутлади ва соҳа ривожланишига улкан зафарлар тилаб қолди.




