Тожикистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Рахмонзода Абдуджаббор Азиз билан 26 февраль куни “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раҳбари тўқимачилик соҳасида икки давлат ўртасида амалга оширилаётган ва истиқболли лойиҳалар юзасидан музокаралар ўтказди.
Шу билан бирга, томонлар ўзбек пахта-тўқимачилик кластерлари тажрибасини Тожикистонда ҳам жорий этиш, тегишли мутахассисларни ўқитиш ва тайёрлаш ҳамда тўқимачилик саноатида илғор технологиялар алмашинуви масалалари бўйича келишувларга эришилди.
Ушбу ўзаро манфаатли ҳамкорлик нафақат Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, балки минтақада тўқимачилик саноатининг умумий ривожланишига ҳам ҳисса қўшиши мумкин.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин




