2023 йил 27 декабрь куни «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасида экологик менежмент бўйича ISO 14001 ва сифат менежменти бўйича ISO 9001 халқаро сертификатларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Bureau Veritas Tashkent сертификатлаштириш органи раҳбари М. Расулова сертификатларни Уюшма Раисига расман топширди.
Таъкидлаш жоизки, ISO 14001 сертификатини олган компания “яшил” иқтисодиётга содиқлигини исботлайди, халқаро бошқарув тизими стандарти ISO 9001 эса бир қатор жиддий, айниқса ташқи бозорларга чиқишда маркетинг истиқболлари ва устуворликларини очиб беради.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси идоралари ва вазирликлари орасида ISO 14001 стандартини олган биринчи ташкилот бўлди. Бу билан у ресурслардан барқарор фойдаланиш имкониятига эга ва инвесторлар учун сармоявий жозибадор бўлиб, компаниянинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тамойилларига амал қилишига кафолат беради.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин




