Бангладешнинг “Beximco Group” компанияси раис ўринбосари жаноб Сайед Навед Ҳусайн ва “Oneness International Group” компанияси раиси ва бошқарувчи директори жаноб Стенли Вей ҳамда #GIZUzbekistan лойиҳаси доирасида тайиланган мустақил халқаро эксперт жаноб Патрик Мартенс “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раисининг маслаҳатчилари сифатида таклиф этилди.
Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг ташқи бозордаги иштирокини кенгайтириш, саноатни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва алоқалар тармоғини кенгайтириш, саноат корхоналарининг жаҳон бозорига чиқишига кўмаклашиш мақсадида Уюшма саноатни ривожлантириш бўйича катта тажрибага эга мутахассислар билан биргаликда нетворкингни ривожлантиришга катта аҳамият беради.
Ушбу қадам уюшма ривожланишидаги муҳим паллани англатади ва биз уларнинг тажрибаси ва билимлари соҳада янги ютуқларга ҳисса қўшишига ва глобал тўқимачилик аренасида нуфузли иштирокчи сифатидаги мавқеимизни мустаҳкамлашига аминмиз.
Уларнинг иштироки бизга инновацион стратегияларни янада самарали ишлаб чиқиш ва юқори сифатли ва барқарор ривожланишга интилишда қўллаб-қувватлашни давом эттириш имконини беради.
Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг катта оиласига хуш келибсиз!
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин




