10 апрель куни Saigon Fabric 2024 кўргазмаси ўз фаолиятини бошлади. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва USAID ташкилоти хамкорлигида кўргазмада Ўзбекистоннинг 20 та тўқимачилик корхоналари Made in Uzbekistan миллий павильони орқали ўз маҳсулотларини тақдим қилмоқдалар.
Маълумот учун: Ушбу кўргазма 1990-йиллардан буён Вьетнамда мато ва кийим-кечак аксессуарлари соҳасидаги энг йирик ва оммабоп тадбир бўлиб келган. Ушбу кўргазма Ветнам Саигон тўқимачилик ва тикувчилик саноати кўргазмаси “Vietnam Saigon Textile & Garment Industry Expo” билан параллел равишда ўтказилади.
Кўргазманинг очилиш маросимида Вьетнам тўқимачилик ва кийим-кечак уюшмаси-VITAS раиси Ву Дук Джианг Ўзбекистон билан олиб борилётган хамкорликга алоҳида урғу бериб, кўргазманинг иштирокчиларини эътиборини ўзбек миллий павльонига қаратди.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин




