Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Париж шаҳрида Франциядаги энг йирик лаборатория ва илмий тадқиқот институти – Institut Francais Textile Habillement вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Франциялик ҳамкорлар Ўзбекистонда сифат ва аудит инфратузилмасини ривожлантириш, Францияга экспорт қилиш учун имкониятлар яратиш, шунингдек, Ўзбекистонда француз мутахассислари кўмагида аудиторлар ва комплаэнс-менежерларни тайёрлаш бўйича мустақил аккредитациядан ўтган тузилмани яратиш юзасидан ишонч билдирди.
IFTH лабораториялари люминесцент полиэстер, қайта ишланган полиэстер маҳсулотлари, мис ва алюминий матолар, плазма иплари ва кам сув истеъмол қиладиган толалар каби янги турдаги материалларни яратади.
Ташкилотнинг мақсади ихтисослашувнинг учта асосий йўналишига бўлинган: техник маслаҳат ва инновациялар, синов ва сертификатлаш, билим ва кўникмалар бўлиб, буларнинг барчаси тўқимачилик соҳасида лойиҳаларни қиймат занжири бўйлаб сафарбар қилишга имкон яратади.
IFTH Франциядаги OEKO-TEX® халқаро сертификатлаштириш уюшмасининг эксклюзив вакили бўлиб, BNITHни AFNOR бошчилигида бошқаради.



