“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси ва “EURATEX” Европа кийим-кечак ва тўқимачилик саноати Конфедерацияси Бош директори Дирк Вантигем ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: EURATEX – Европа тикувчилик ва тўқимачилик саноати федерацияси. EURATEX Федерацияси аъзолари Европа Иттифоқининг 143,000 компанияси бўлиб, уларнинг айланмаси 150 миллиард еврони ташкил этади ва 1.5 миллион одам ишлайди.
Европа бозоридаги иштирокини кенгайтириш бўйича чора-тадбир доирасида EURATEX ва Ўзбекистон компаниялари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш – асосий масалалардан бири бўлди. Брендларни Ўзбекистонга релокация қилиш ва маҳаллий тўқимачилик бозорида Европа Иттифоқининг “муносиб меҳнати” бўйича семинар-тренинглар ўтказиш имконияти мавзусига ҳам тўхталиб ўтилди.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин




