2023 йил 11-13 июль кунлари Италияда «Ready to show» халқаро мода кўргазмаси ва «MilanoUnica 2023» халқаро тўқимачилик кўргазмаси бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, «Ready To Show 2023» кўргазмаси – ритейлерлар, импортчи ва бошқа барча импорт кийимлари ва тўқимачилиги фойдаланувчилари сифатида етакчи Европа харидорларга тўғри олиб борувчи платформадир ва йилиги икки марта ўтказиладиган «MilanoUnica 2023» эса – тўқимачилик ва аксессуарлар сектори учун ориентир бўлиб, унда етакчи ва муҳим аҳамиятли Италия ва Европа ишлаб чиқарувчилари иштирок этади.
Ўзбекистон делегацияси таркибида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси бошчилигидаги ушбу тадбирларда «Delta Rumino», «Textile Libos», «Global Textile», «Orzu Teks» ва «Parvoz Humo Ravnaq Trans» каби компаниялар иштирок этди. Ташриф USAID халқаро компаниясининг молиявий кўмагида ягона 30 м2 майдонда ташкил этилди.
Кўргазмалар давомида Италия ва ЕИ мамлакатларига Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича қатор музокаралар ўтказилди, Италия ва бошқа хорижий компанияларнинг Ўзбекистон «TTME» тўқимачилик ускуналари халқаро кўргазмасида ва «UzTextile EXPO 2023 Autumn»да иштирок этиши бўйича келишувларга эришилди.
Ўзбек корхоналари «Ornaldo Italiano», «Siro Tex», «Djanino Bianchi», «Francheli Fabrics» ва бошқа хорижий компаниялар билан 3,1 миллион евродан ортиқ тайёр тўқимачилик ва газламалар етказиб бериш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди.




