Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон хорижий давлатларга тўқимачилик экспорти ҳажмини оширган. Истеъмолчилар асосан ўзбек матолари ва тайёр маҳсулотларга қизиқиш билдираетгани, тайёр маҳсулотлар сифатини ошириш, “Made in Uzbekistan” брендини оммалаштириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилганидан далолатдир.
2023 йил тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун синовли йиллардан бири бўлди: бир томондан, пандемиянинг кўплаб мамлакатлар, хусусан, Хитой иқтисодиётига таъсири, пахта ва тўқимачилик маҳсулотларига бўлган талабнинг пасайиши ва иккинчи томондан эса ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига бўлган қизиқиш ортиб бориши, тўқимачилик компанияларнинг бизнес сиёсатини ўзгартириш ва маҳсулотлар сифатига бўлган талабларни қайта кўриб чиқишига ундади.
Агар, аввалари, йигирув корхонасини яратиш ёки йирик тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш фабрикалари оммабоп бизнес бўлган бўлса, ҳозирда fast fashion ва барқарор кузатувчан ишлаб чиқариш талаблари оммалашиши оқибатида вертикал интеграциялашган корхоналар сони тобора ортиб бормоқда.
Пахта-тўқимачилик кластерлари тизимига ўтиш орқали бўяш ва кийим-кечак ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун қўшимча имтиёзларнинг яратилиши бутун тўқимачилик ишлаб чиқариш циклини қамраб олувчи холдинглар сонини сезиларли даражада ошириш имконини берди.
Бугун биз ишонч билан айтишимиз мумкинки, Ҳукумат томонидан тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ва экспортини жадаллаштириш учун ҳам ички ва ҳам ташқи қулай шарт-шароитлар яратилган.
Давлат статистика қўмитасининг 2023 йил 11 ойи якунлари бўйича ҳисоботига кўра, тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ошган. Айни пайтда ип-калава экспорти 108 фоизга ўсган бўлса, бу рақам 2022 йилда 409, 5 минг тонна ип-калава экспорт қилинган бўлса, 2023 йилда бу рақам 30,6 минг тоннага ошганини кўрсатади. Матолар тоифасида сезиларли ўсиш қайд этилди, бу ерда ўсиш 185% ни ташкил этди, натижада мато экспорти хажми 238 миллион квадрат метрга ошди. Тайёр маҳсулотлар – 122% дан ортиқ.
Мамлакатда “Better Work” ва “Better Cotton” каби ташкилотлар фаолияти йўлга қўйилиши билан ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари 27 дан ортиқ жаҳон брендларининг етказиб бериш тармоғига кирди.
GSP+ имтиёзларини кенгайтириш, хусусан, Германия, Италия ва Польша давлатларига экспорт ҳажмини ошириш имконини берди.
Тўқимачилик экспортидаги яна бир ютуқ электрон тижорат бўлди. Саноатни рақамлаштириш ва электрон сотувни оммалаштириш натижасида 2024 йилда экспорт қўшимча 1 миллиард долларга ошириш имконини бермоқда. Бугуннинг ўзидаёқ «Вилдберриес» платформаси орқали Ўзбекистон тўқимачилик экспорт ҳажмини қўшимча 336 миллион долларга оширишга муваффақ бўлди, 2024 йил бу рақам 700 млн.долларга ошиши кутилмоқда.




