27-февраль куни Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Германияда бўлиши давомида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси ва Hohenstein илмий-тадқиқот институти бош директори Timo Hammer ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистонда компания Oeko-tex Standard 100 билан танилган.
Учрашув чоғида Hohenstein институти 75 йиллик ривожланиш ва Oeko-tex Standard 100 Organic билан сертификатлашдаги янги йўналишларни қамраб олган компания тақдимотини тақдим этди.
Томонлар Германия институти билан ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар, хусусан, Academy Hohenstein билан инновациялар соҳасида тажриба алмашиш, бизнеснинг янги йўналишларини (меҳмонхоналар, шифохоналар учун марказий кир ювиш хоналари ва бошқалар) яратиш, тўқимачилик маҳсулотларини жаҳон брендлари талабларига мувофиқ синовдан ўтказиш лабораториясини Ўзбекистонда очиш режалаштирилган. Хусусан, соҳа вакилларини халқаро стандартлар бўйича ўқитиш бўйича онлайн курслар ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.
Институт делегацияси жорий йилнинг 23-27 май кунлари Тошкент тўқимачилик ҳафталиги доирасида Ўзбекистонда бўлиб, унда томонлар ўртасида меморандум имзолаш режалаштирилган.



