21-22 февраль кунлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Gesamtmasche билан ҳамкорликда ўз ходимларига тўқимачилик саноатида маркетинг ва промоушн бўйича семинарда ўз малакаларини ошириш учун ажойиб имкониятни тақдим этди.
Воркшоп халқаро маркетинг соҳаси эксперти Свен Эрискат томонидан олиб борилди ва у маркетингнинг асосий жиҳатларини батафсил тақдим этди. Улар орасида стратегия ва режалаштириш, янги бозорларга кириш ва ҳисобга олиниши керак бўлган мезонлар ҳисобланади. Эксперт иштирокчилар билан компаниялар ва маҳсулотларни реклама қилиш бўйича муваффақиятли кампанияларни ишлаб чиқиш тажрибаси, шунингдек, харидорлар эътиборини жалб қилиш усуллари билан ўртоқлашди.
Уюшманинг жорий фаолиятини таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Мутахассис чуқур таҳлилни тақдим этиб, кучли томонларини таъкидлади ва такомиллаштириш ва ўзгартириш йўналишларини аниқлади. Воркшоп уюшма ходимларининг касбий ривожланиши ва шахсий ва жамоавий салоҳияти ўсишини рағбатлантиришда муҳим ходисага айланди.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин




