“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси фаолияти жаҳон тўқимачилик ва тикувчилик-трикотаж саноати талабларига мувофиқ кенгайиб бормоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, уюшма Халқаро кийим-кечак Федерацияси (IAF), Америка кийим-кечак ва поябзал ассоциацияси (AAFA), АҚШ мода саноати уюшмаси (USFIA), Бангладеш ишлаб чиқарувчилар ва кийим-кечак экспортчилари уюшмаси (BGMEA), Хитой савдо палатаси (CCCТ) ва бошқалар каби ҳамкор ташкилотлар билан бир қаторда рақамли ёрлиқ бўйича хатни имзолаганлар қаторига киради.
Бу глобал мода ва спорт кийимлари саноати билан боғлиқ глобал саноат вакиллари уй тўқимачилик, кийим-кечак, поябзал ва тегишли аксессуарларни этикеткалашни жорий этишга чорлаётгани ва керакли ёрлиқ маълумотлари учун янада барқарор ва тежамкор рақамли ёрлиқлардан фойдаланишни қўллаб-қувватлаётганига асосланган ҳолда, кўп нарсадан далолат беради.
Аммо тармоқ ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги вақтда умумий эҳтиёжлар йилига тахминан 9,2 милион км ёрлиқли лента ишлаб чиқаришга олиб келади, бу уни ердан ойга ва орқага ўн икки марта чўзиш учун етарли бўлади.
Рақамлаштириш саноатнинг бу жиҳатини ҳам четлаб ўтмади. QR-кодли ёрлиқлар каби рақамли технологик ечимлар кундалик ҳаётимизга кириб келмоқда. Рақамли ёрлиқларга ўтиш этикеткалаш чиқиндиларини сезиларли даражада камайтиради ва декарбонизация ишларига катта натижаларга эришилади, натижада саноат таъминот занжирларидан камида CО2 эквиваленти 343,000 тоннага камаяди.
Саноатдаги глобал қиймат занжиридаги барча манфаатдор томонларнинг кузатувчанлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорликка бўлган талаб ортиб бораётгандиги сабабли, эскирган, мослашувчан бўлмаган ва мураккаб этикетлаш талабларини бажариш ва янгилаш ва ўз истеъмолчиларига экологик тоза электрон ёрлиқ орқали янада қулайроқ маълумотларни тақдим этиш вақти келди.
Ўзбекистоннинг барча тикувчилик ва трикотаж корхоналари вакили бўлган “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ушбу ташаббусни қўллаб-қувватламоқда.




