2023-йилнинг 15-февраль куни “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раҳбарияти Испаниянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг Муваққат ишлар вакили Гонсало Фурньер Конде билан Испаниянинг ACIR Southern Europe бизнес муҳити вакиллари иштирокида учрашув ўтказди.
2022-йил октябрь ойида Ўзбекистон тўқимачилик делегациясининг Испанияга бизнес-тури ва йирик Ўзбекистон корхоналарининг TEXTILE EXPO BARCELONA кўргазмасида илк бор иштироки испан брендлари, ритейлер ва компанияларида катта қизиқиш уйғотганини қайд этиб, ишонч билан айтишимиз мумкинки, Ўзбекистон жаҳон бозорларига чиқиш ва брендларни жалб қилиш учун тўғри йўналишда ҳаракат қилмоқда.
Испаниянинг “Moda España” мода ишлаб чиқарувчилар конфедерацияси ва Испаниянинг FEDECON тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси билан ҳамкорликда бизнес-форум, “El Corte Ingles” ва “Tendam” билан учрашувлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Испания корхоналари ўртасида В2В учрашувлар ўтказиш эса испанларнинг Ўзбекистон корхоналари билан ҳамкорлик қилиш ниятларини янада мустаҳкамлади.
Буни Испанияга тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Республикага йирик “Tendam” ритейлери келгани ҳам далолат беради.
Элчихонадаги учрашувда Испания ва Ўзбекистон ўртасидаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати соҳасида сармоявий, савдо-иқтисодий, консалтинг ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунлари бўйича Жанубий Европада (Испания, Италия, Португалия, Греция ва Кипр) маҳаллий тўқимачилик маҳсулотларидан хабардорликни ошириш бўйича самарали маркетинг кампаниясини ўтказиш, доимий ваколатхона ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг Испаниядаги El Corte Ingles, MANGO, Tendam, Uterque, Santander каби Европа брендлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, келгусида Ўзбекистоннинг етакчи корхоналарига ташрифлар ташкил этиш.



