Хитой йилига 250 миллиард доллардан ортиқ экспортга эга дунё тўқимачилик маҳсулотларининг «ўчоғи» бўлиб, ўзбек тўқимачилик маҳсулотларининг асосий истеъмолчиси бўлиб қолмоқда. Хитой компаниялари Ўзбекистон тўқимачилик саноатида фаол сармоя ва савдо фаолиятини амлаша оширмоқда.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш доирасида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Хитойнинг иккита йирик давлат компанияси – “Xiamen Itg Group Corp., Ltd” и “Xinjiang Yinlong International Agricultural Cooperation Co. Ltd” компанияларининг таниқли вакиллари билан муваффақиятли учрашув ўтказди. 13 ва 14 январь кунлари бўлиб ўтган ушбу ходиса ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.
Учрашувларнинг асосий жиҳати Хитойга ип-калава экспортини кўпайтириш ва мутахассисларни жалб қилиш орқали республика корхоналарида ишлаб чиқаришни оптималлаштиришда Хитой тажрибасидан фойдаланиш имкониятлари тўғрисида келишув бўлди.
Шунингдек, «Xiamen ITG» вакили Жао Чжангтао билан учрашувда томонлар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси кўмагида Ўзбекистонда 10 миллион долларлик йигирув ишлаб чиқаришни сотиб олиш лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар. «Xinjiang Yinlong» раиси Фин Ганг билан учрашувда, жумладан, Ўзбекистонда пахта етиштириш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Хитой гигантлари билан стратегик ҳамкорлик – 40 миллиард АҚШ доллардан ортиқ айланмасига эга “Xiamen ITG Holding Group” ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг савдо ва дистрибуцияси соҳасидаги “Xinjiang Yinlong International Agricultural Cooperation Co. Ltd.” компанияси Ўзбекистонда тўқимачилик саноатини сезиларли даражада ривожлантиришна имкон яратади. Ушбу қадамлар икки мамлакат учун тўқимачилик соҳасида ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш ва имкониятларни кенгайтириш истагини акс эттиради.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин




