Агар сиз Германия етказиб бериш занжирига қўшилишга қизиқиш билдирсангиз, ушбу эълон айнан сиз учун.
Очиқ ва барқарор савдони тарғиб қилувчи дунёдаги етакчи бизнес amfori уюшмаси “Германияда етказиб бериш занжири тўғрисидаги қонунни қабул қилишнинг оқибатлари” мавзусида бир қатор вебинарларни ташкил этди (The Supply-Chain Knock-on Effects of the German Supply Chain Act). Вебинар Барқарор тўқимачилик уюшмаси (Bündnis für nachhaltige Textilien) билан ҳамкорликда ўтказилмокда.
Вебинар давомида етакчи немис мутахассислари етказиб бериш занжирларида Due Diligence бўйича Германия қонуни таъсир қилмайдиган компанияларга эҳтимолий таъсирлар, у бўйича мажбуриятлар ва комплекс текширув юзасидан ўз мажбуриятларини бажаришга ёрдам берадиган амалий воситалар ҳақида муҳокамалар бўлиб ўтади.
Вебинар 30 март куни Тошкент вақти билан соат 13:00 да бўлиб ўтади.
Қўшимча маълумот олиш ва вебирга рўйхатдан ўтиш учун +9971 2022244 (187; 189) телефони орқали “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида фаолият юргазиб келаётган “Ягона дарча”га мурожаат қилинг.




