Жорий йилнинг 8 октябрь куни Hilton меҳмонхонасида Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамкорлигида Ўзбекистон учун янги йўналиш бўлган Fashion Incubator Tashkent лойиҳасининг тақдимотига бағишланган расмий давра суҳбати ташкил этилди. Дизайнерлар ва тадбиркорлар қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу лойиҳа мамлакатнинг тўқимачилик индустриясининг халқаро миқёсда обрўсини ошириш ва ижобий имиджини шакллантириш, мода ғояларини қўллаб -қувватлаш, миллий мақсадининг бир қисми сифатида мода соҳасида барқарор бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган.
Мода инкубатори нима?
Мода инкубаторлари – бу кўплаб хизматлар кўрсатиш орқали янги мода компанияларининг ўсишига ёрдам берадиган корхоналар. Улар мода мактабларига муқобил эмас, чунки улар асосан дизайнга эмас, балки бизнесни ривожлантиришга эътибор қаратадилар. Улар, шунингдек, илғор ускуналар ва техник хизматлардан фойдаланган ҳолда ўз брендини янада ривожлантириш учун кўникма ва тажриба алмашиш имконини беради. Энг муҳими, улар бошқа ижодий тадбиркорлар билан алоқани осонлаштиради. Кўпчилик арзон нархлардаги дизайн ишларини, мураббийлик ва таълим дастурларини таклиф қилади, бу эса умумий муҳитида ривожланаётганлар учун идеалдир.
Мода инкубаторининг ўзига хос хусусияти нимада?
Тошкент мода инкубатори (FIT) уч босқичли йўл харитасига мувофиқ амалга оширилади:
- 1 -босқич – барқарор мода ғояларига эътибор қаратиб, танланган 10 номзоддан биринчи тингловчилар учун ишлаб чиқариш корхонаси ва олдиндан инкубация дастурини яратиш.
- 2-босқич-биринчи даражали хизматлар ва кўмак билан тўла мода инкубаторни ишга тушириш.
- 3-босқич – кучли маҳаллий мода саҳнасини яратиш, ихтисослаштирилган кўп функцияли мода марказининг пайдо бўлиши орқали Тошкентни минтақавий мода пойтахти сифатида шакллантириш.
Инкубатор ҳамкорларга нима таклиф беради? Потенциал ҳамкорларга мурожаат!
Расмий давра суҳбатининг асосий вазифаларидан бири – иштирокчиларни мамлакат учун янги ташаббуснинг фаол ҳамкорлари бўлишга ундашдир. Мақсадларга эришиш ва 3 босқичли лойихани амалга оширишни бошлаш учун лойиҳа ҳақиқатан ҳам молиявий ресурслар билан таъминланиши талаб этилади. Дастлаб, маблағ йиғиш кампаниясини старт бериш ва давлат идоралари, халқаро ташкилотлар ва хусусий секторни ушбу улкан лойиҳани қўллаб-қувватлашга ишонтириш режалаштирилган.
Лойиҳа ташаббускорлари
GIZ – Германиянинг федерал компанияси бўлиб, 120 га яқин мамлакатларда фаолият олиб боради. GIZ Германия Федератив Республикаси ҳукуматини барқарор ривожланишга кўмаклашиш бўйича халқаро ҳамкорлик мақсадларига эришишда қўллаб -қувватловчи ташкилот.
GIZ Ўзбекистонда 1992 йилдан буён лойиҳаларни амалга оширади. Халқаро ҳамкорлик доирасида GIZ иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, шунингдек, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб -қувватлайди. Барқарор иқтисодий ривожланиш ва соғлиқни сақлаш Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳисобланади.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, 1950 дан ортиқ корхоналарини бирлаштиради. Уюшманинг асосий мақсад ва вазифалари мамлакат тўқимачилик саноатини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик маҳсулотлари экспорт ҳажмини ошириш ва тўқимачилик маҳсулотларининг сифатини яхшилаш, ассортиментини кенгайтиришга қаратилган сиёсатни шакллантиришдан иборат. Энг яхши дизайнлар замонавий мода саноатининг тенденциялари ва йўналишлари асосида ишлаб чиқариш жараёнини яхшилаш устувор вазифа сифатида ривошлантирилмоқда.




