“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан Европа Иттифоқи ва АҚШнинг тўқимачилик компаниялари, шу жумладан «Walmart», «GAP», «PVH», «NJX», «Nike», «Ross», «Levis’», «VF», «Ralph Lauren» ва «Li&Fung» билан ҳамкорлик қилиш ва уларга етказиб берувчиларни танлаб беришда 20 йилдан ортиқ тажрибага эга Мисрнинг сорсинг компаниясининг ишчи ташрифи ташкил этилди.
Ташриф давомида уюшма раҳбарияти билан музокараларда Мисрнинг «Danial Hechter», «Tie House», «Nr Sekem», «Daludress», «Concrete» и «Town Team» ритейлерлари билан ўзбек тикувчилик фабрикаларида тайёр тўқимачилик маҳсулотларига буюртмалар бериш соҳасида ҳамкорликни ўрнатиш учун уларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, компания вакиллари маҳаллий «Bonito Group», «Zelal Textile», «Best Color Textile», «Yusteks», «Zarafshon Tekstil», «Daka Tex» ва «Samarkand Apparel» тўқимачилик фабрикаларида бўлиб, корхоналарнинг ишлаб чиқариш тармоғи ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлари билан таншиш имконига эга бўлдилар. Меҳмонлар маҳсулот сифати ва Европа Иттифоқи ҳамда АҚШ бозорларига чиқиш учун зарур бўлган халқаро сертификатлар мавжудлигини юқори баҳоладилар.
Миср компаниясининг ишчи гуруҳининг ташрифи 29 июлгача давом этиб, унинг давомида 15 дан ортиқ маҳаллий компанияларга ташриф буюради. Ушбу ташриф Ўзбекистон ва Миср ўртасида тўқимачилик саноатида ҳамкорлик қилиш учун янги имкониятлар очиши кутилмоқда.




