Жорий йилнинг 3 март куни Латвия Республикасидаги Ўзбекистон савдо уйи директори Владимир Галперин «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси биносида қабул қилинди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган текстиль тўқимачилик маҳсулотларини Болтиқбўйи ва Европа иттифоқи давлатларига экспортини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон савдо уйи директори В.Галпериннинг фикрига кўра бугунги кунда Европа бозорлари, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларига қизиқиш ва талаблари юқори эканлигини таъкидлайди. Шу муносабати билан В.Галперин «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва меморандум имзолаш таклифини берди.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган барча текстиль тўқимачилик маҳсулотларини Латвия Республикасида кўргазмалар, савдо кўргазмалари, мода ва бошқа турдаги кўргазмаларни ташкил этилишида Ўзбекистон савдо уйи томонидан тўғридан тўғри амалга оширилишида кўмаклашишга ўз ёрдамларини беришини таклиф этди.
Шу билан бирга ишлаб ишлаб чиқарувчилар учун янги Европа харидорлари топилишида ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Европа ва Болтиқбўйи давлатларига кириб боришишида бугунги кунда муаммолар йўқлигини маълум қилди.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан меморандум имзоланишига ва ҳамкорликни амалга оширилишида келишиб олиниб, республикада ишлаб чиқарувчи экспортёр корхоналари рўйхати тақдим этишга келишиб олинди. Шу билан бир қаторда ишлаб чиқарувчи корхоналарга Рига шаҳридаги Ўзбекистон савдо уйи томонидан муқобил таклифлар ва ишончли суғурталанган гаровлар остида ишлашни таклиф этилди.
Маълумот учун: Рига шаҳрида Ўзбекистон савдо уйининг расмий очилиш маросими 2021 йил 10 сентябрда ташкил этилган. Ҳозирда Ўзбекистоннинг қатор экспортёр корхоналари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Жумладан жорий йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси рейси билан С.умирзаков кўмагида эришилган шартнома доирасида маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг биринчи қисми Латвияга экспорт қилинган.



